Президент «Тошкент шаҳар жамоат транспорт тизимини янада ривожлантиришга доим қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорда тасдиқланган «йўл харитаси»да белгиланишича, мавжуд барча чорраҳалар йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимига интеграция қилинади.
Хусусан, пойтахтда мавжуд 605 та чорраҳанинг барчасига 2022 йил якунига қадар шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан замонавий махсус автоматлаштирилган фото ва видеоқурилмалар ўрнатилади.
494 та чорраҳага ўрнатилган барча махсус автоматлаштирилган фото ва видео қурилмалари йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимига интеграция қилинади.
2022 йил давомида 140 та тирбанд чорраҳаларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш бўйича қуйидаги туманларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилади:
- Миробод туманида — 15 та,
- Мирзо Улуғбек туманида — 7 та,
- Яшнобод туманида — 4 та,
- Яккасарой туманида — 19 та,
- Чилонзор туманида — 9 та,
- Олмазор туманида — 26 та,
- Шайхонтоҳур туманида — 22 та,
- Юнусобод туманида — 28 та,
- Сергели туманида — 10 та.
Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишган Шавкат Мирзиёев йўл ҳаракатини тўғри ташкил этиш орқали мазкур чорраҳаларда ўтказувчанлик ва қулайликни ошириш кераклигини таъкидлаб, 2022 йилда 200 та чорраҳада ҳаракатни транспорт оқимига қараб бошқариш тизими жорий этилишини айтганди.
Изоҳ (0)