• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Рамзан Қодиров Путиннинг гапларидан кейин Донецк ва Луганск халқ республикаларида тинчлик ўрнатилишини айтди

    Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Россия Давлат думасининг Донецк ва Луганск халқ республикаларини (ДХР ва ЛХР) тан олиш масаласи бўйича президентга мурожаат қилиш тўғрисидаги қарорини «тўлиқ қўллаб-қувватлашини» маълум қилди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram’даги саҳифасига ёзиб қолдирган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Владимир Владимирович (Путин) — узоқни кўра биладиган ва доно сиёсатчи. Ўйлайманки, у, албатта, тинчлик учун шундай муҳим қадамни ташлайди», — деб ёзади Қодиров.

    Қодировнинг таъкидлашича, ўзини ўзи республика деб эълон қилган ДХР ва ЛХР аҳолиси «кўп йиллар давомида қонунсизлик азоби остида яшаб келмоқда» ва уларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқига эътибор қаратилмаяпти. «Бундай вазиятда айнан мустақилликнинг тан олиниши уларнинг халқаро майдондаги мавқейини белгилаб беради ва кўп йиллик қарама-қаршилик ҳамда қон тўкилишига чек қўяди», — деб ҳисоблайди Чеченистон раҳбари.

    Унинг сўзларига кўра, чечен халқи «бу каби умидсизлик туйғусини» эслайди ва «ўзбошимчалик, зўравонлик ва узлуксиз жанговар ҳаракатлар» нимага олиб келиши мумкинлигини тушунади.

    «Донецк ва Луганскда тинчлик сизнинг гапларингиздан кейин ўрнатилади, Владимир Владимирович!», — дейди Қодиров.

    Унинг қайд этишича, Россиянинг «босқини» ва уруш эълон қилиш эҳтимоллиги санасига оид хабарлар орқали Россия, ДХР ва ЛХРга қарши «кенг миқёсли ахборот кампанияси» олиб борилмоқда. Аммо Украина «саккиз йилдан бери қўшнилари билан шундай уруш олиб бормоқда», хориж оммавий ахборот воситалари бу ҳақда сукут сақлашни афзал кўрмоқда, дейди республика раҳбари.

    Қодировнинг таъкидлашича, Путиннинг шундай вазиятда «тинчликпарварлик миссиясини» ўз зиммасига олиши «мантиқийроқ» бўлади, чунки расмий Киев Минск келишувларига риоя қилмоқчи эмас ва муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш йўлларини қидирмаяпти.

    19 январь куни мамлакатдаги Коммунистик партия депутатларининг бир гуруҳи Путиндан ДХР ва ЛХРни тан олиш борасидаги илтимос билан мурожаатни Россия Давлат думасига киритганди. «Ягона Россия» партияси ҳам яна бир лойиҳа тайёрлаган — МДҲ ишлари, Евроосиё интеграцияси ва ватандошлар билан алоқалар қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари Виктор Водолацкий ва қўмита раиси ўринбосари Артем Туров. Улар Ташқи ишлар вазирлиги билан консультация ўтказиш таклифини берган.

    Россия Давлат думаси 15 февраль куни мурожаатни президентга юборишга қарор қилган. Путин ҳужжатни изоҳлар экан, Донбассдаги муаммони ҳал этиш учун барча зарур ишларни қилиш кераклигини, «бироқ буларнинг барчасини, биринчи навбатда Минск келишувларини амалга ошириш имкониятларидан келиб чиқиб бажариш» лозимлигини маълум қилган.

    Аввалроқ Чеченистон раҳбари Telegram-каналида Украина президенти Владимир Зеленский ва мамлакат халқига мурожаат йўллаганди. У ўз постининг бошида ёзаётган фикрлари Россиянинг оддий фуқароси номидан билдирилаётганини қайд этган.

    «Жаноб Зеленский! Масхарабозлик вақти поёнига етди. Ёмон оқибатларга олиб келадиган ва ортга қайтаришнинг имкони йўқ бўлган воқеа-ҳодисаларнинг олдини олиш, ўз халқига берилган ваъдаларни бажариш пайти келди. Яъни бугун Минск шартномасида белгиланган талабларни бажариш заруриятга айланди ва бунинг айни фурсати», — деб ёзган Қодиров.

    Мавзуга доир: 

    • «Путин Украина масаласида музокараларга тайёр» — Песков
    • АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам дипломатларининг бир қисмини Киевдан кўчирди

    16.02.2022, 10:13   Изоҳ (0)   19578
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Virgin Galactic 16 февралдан космосга парвозлар учун чипталар сотишни бошлайди

    16.02.2022, 09:55

    Байден Украина масаласида видеомурожаат билан чиқиш қилди

    16.02.2022, 08:50

    Украина катта миқёсдаги DDоS-ҳужумлар кузатилганини эълон қилди: мамлакат мудофаа вазирлиги ва давлат банкларининг сайтлари очилмаяпти

    16.02.2022, 07:38

    АҚШ Украина чегараларидан Россия Қуролли кучларининг чекинаётганини текширади

    15.02.2022, 23:40

    «Толибон» Кобулни бўйсундирганига 6 ой тўлди. Бу вақт ичида Афғонистонда нималар содир бўлди? (видео)

    15.02.2022, 22:24

    Путин Россиянинг Украина билан урушишни истамаслигини маълум қилди

    15.02.2022, 21:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.