• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Австралия ва Канада Украинадаги вазият сабаб Киевдаги элчихонасини бошқа шаҳарга кўчирмоқда

    Австралия ташқи ишлар вазири Марис Пейн Россия-Украина чегарасидаги вазият кескинлашгани сабабли мамлакат элчихонаси вақтинчалик Киевдан Украинанинг Львов шаҳрига кўчирилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

    Фото: Pixabay

    Фото: Pixabay

    Унинг сўзларига кўра, вазирлик «австралияликларга Украинани зудлик билан тарк этишни маслаҳат беришда давом этмоқда».

    Австралия бош вазири Скотт Моррисон матбуот анжуманида вазият «жуда хавфли босқичга етганини» айтди. Шу билан бирга, у Хитойни Россия ҳаракатларига жавоб бермаётганликда айблади.

    «Хитой ҳукумати Австралияни танқид қилишдан завқланади, бироқ у Украина чегарасида Россия қўшинларининг тўпланиши ҳақида хавотирли сукут сақламоқда», — деди Моррисон.

    Шунингдек, Канада ҳам Россия-Украина чегарасидаги кескинлик туфайли ўз элчихонасини вақтинча Киевдан Львовга кўчирмоқда. Бу ҳақда Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли Twitter’да ёзган.

    «Хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашишда давом этаётганини ҳисобга олиб, фаолиятимизни вақтинчалик Львовдаги идорада олиб борамиз ва Киевдаги элчихонамиз фаолиятини вақтинча тўхтатамиз», — дейилади баёнотда.

    Унинг қўшимча қилишича, Канада Украинадаги дипломатик иштирокини давом эттиради.

    Сўнгги кунларда АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия Украина ҳудудига ҳарбий босқин тайёрлаяпти, деган хавотирлар фонида кўплаб давлатлар Украинадаги дипломатик иштирокини қисқартиришга уринмоқда. 2021 йилнинг кузидан бери ғарб Украина билан чегаралар яқинида Россия қўшинлари тўплангани ҳақида хабар бермоқда.

    12 февраль куни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россиянинг Украинага босқини исталган вақтда, жумладан, Пекиндаги Олимпиада ўйинлари якунлангунига қадар бошланиши мумкинлигини айтди. Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ўзининг Telegram’даги канали орқали Америка ҳукуматининг баёнотини «жазавага тушиш» деб атади.

    Аввалроқ Нидерландия, Черногория, Япония ва Жанубий Корея ўз фуқароларига Украинага бормасликни тавсия қилди ва у ерда бўлганлардан мамлакатдан чиқиб кетишни сўраганди. 10 февралда АҚШ давлат департаменти фуқароларга Украинага бормаслик ёки зудлик билан Россия ҳарбий ҳаракатлари хавфи бўлган ва COVID-19 билан касалланишлар кўпайган ҳудуддан кетишни тавсия этган. АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги барча америкаликлардан ҳозироқ мамлакатдан кетишни сўраган.

     

    13.02.2022, 13:14   Изоҳ (0)   16325
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Яманда жангарилар БМТнинг 6 нафар ходимини ўғирлаб кетди

    13.02.2022, 11:30

    АҚШ Польшага яна 3 минг нафар десантчи юборади

    12.02.2022, 17:18

    Туркманистонда муддатидан олдин президентлик сайловларини 12 мартда ўтказиш режалаштирилмоқда

    12.02.2022, 15:53

    АҚШ Россия Украинага Олимпиада тугашидан олдин бостириб киради, деб ҳисобламоқда. МРБ ҳужум 16 февраль куни бошланишидан огоҳлантирди

    12.02.2022, 15:11

    Туркманистон президенти ҳокимиятни «ёш раҳбарларга» топшириш ниятида эканини маълум қилди

    12.02.2022, 10:07

    Кремлдаги музокараларда Путин ва Макронни ажратиб турган 4 метрлик стол интернетда янги мемларнинг яралишига сабаб бўлди (фото)

    12.02.2022, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.