Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, бугунги кунда Самарқандда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллабай тарзда аҳоли фаровонлигини ошириш чоралари кўриляпти. Ташриф давомида шундай ислоҳотлар натижаси, янги иншоотлар қурилиши билан танишиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев охирги марта Самарқандга 2021 йилнинг 24 сентябрь куни ташриф буюрганди. Ўшанда давлат раҳбари аввал Ҳазрати Ҳизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилган эди.
Изоҳ (0)