• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Коронавирусга қарши кураш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши бўйича Беҳзод Мусаевга парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаевга коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг оқилона сарфланиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот бериши учун параламент сўровини юборди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълумотларга кўра, 2021 йилда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш харажатлари учун дастлаб 3 триллион сўм, 2021 йил 5 ноябрда қабул қилинган «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг ‘Давлат бюджети тўғрисида’ги қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун билан қўшимча равишда 1,2 триллион сўм, жами 4,2 триллион сўм маблағ ажратилган.

    Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт ходимларини ва бошқа касбдаги ходимларни рағбатлантириш харажатларига 1,4 триллион сўм, дори-дармон воситалари, гигиена ва зарарсизлантирувчи воситалар учун 604,2 миллиард сўм, бир маротабалик шахсий ҳимоя учун комбинезонлар, қўл ва юз ниқоблари ҳамда бошқа харажатлар учун 89,5 миллиард сўм, озиқ-овқат маҳсулотларига 86,6 миллиард сўм ажратилган.

    Лаборатория реагентлари, пирометрлар, тест тизимлари ва бошқа харажатларга 113,9 миллиард сўм, вакцина сотиб олиш учун 1,32 триллион сўм, эмлаш пунктларини ташкил этишга 9,8 миллиард сўм, Тошкент шаҳрида ва Наманган вилоятида коронавирусга қарши курашиш бўйича тиббиёт марказларини ташкил этиш харажатларига 270,6 миллиард сўм ва бошқа харажатлар учун 174,5 миллиард сўм ажратилган.

    Аммо Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги фаолият тўғрисида тақдим этилган ахборотда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан давлат бюджети ижросининг бориши юзасидан тақдим этилган ҳисоботларда, Молия вазирлиги тақдим этган ахборот ва материалларда коронавирус пандемиясига қарши курашиш ҳамда вакцина сотиб олиш харажатлари учун ажратилган маблағларнинг ишлатилишига доир маълумотлар ўз аксини топмаган.

    Шунингдек, Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг сўрови бўйича ҳам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан зарур маълумотлар тақдим этилмаган.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, мажлисда Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаевга «2021 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан коронавирус пандемиясига қарши курашиш тадбирлари учун ажратилган маблағларнинг оқилона сарфланиши бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида» Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида қарор қабул қилинган.

    2021 йилнинг ноябрида Ўзбекистон президентининг тегишли фармони билан бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келган Беҳзод Мусаев соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланганди. Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда соғлиқни сақлаш тизими ҳақида гапирар экан, вазир Беҳзод Мусаевга, энг аввало, пастга тушиб ишлаш кераклигини таъкидлаган эди. «Энди сен ҳам буни эплолмасанг, Ўзбекистонда тиббиётни ҳеч ким эплолмайди, ёпиш керак вазирликни», — деганди давлат раҳбари Беҳзод Мусаевга қарата.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритиш бошланди
    • Беҳзод Мусаев ярим тунда Тошкент шаҳар тез ёрдам хизмати фаолиятини ўрганди

    10.02.2022, 11:04   Изоҳ (0)   10807
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланишлар сони бир ой ичида илк бор 700 тадан камайди

    10.02.2022, 10:33

    Чиноз тумани ҳокимининг ўринбосари 40 минг доллар пора билан қўлга тушди

    10.02.2022, 10:21

    Тошкентнинг Эски шаҳар ҳудудида арт-резиденциялар пайдо бўлиши мумкин

    10.02.2022, 09:49

    Қарши давлат университетида 38 туп дарахт кесиб ташлангани бўйича 6 нафар масъулга нисбатан иш очилди

    10.02.2022, 09:31

    Қашқадарёда фуқародан укаси ва жиянининг хориждаги ўқишини ҚарДУга кўчириб бериш учун 6 минг доллар олган шахс ушланди

    10.02.2022, 08:40

    Шарқий Европадаги АҚШ ҳарбийлари, қишки Oлимпиада ғолиблари, боласи билан ўйнаётган панда. 9 февраль суратлари

    10.02.2022, 00:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.