Футбол бўйича Италия Кубогининг 1/4 финалида «Милан» 9 февраль, чоршанба куни «Лацио»ни меҳмон қилди.
«Жузеппе Меацца»да ўтган ўйин «Милан»нинг ғалабаси билан якунланди. «Россонерилар» сафида Оливье Жиру дублга эришган бўлса, Рафаэл Леау ва Франк Кессиэ ўз номига биттадан гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Ушбу ғалабадан кейин «Милан» мусобақанинг ярим финалига йўл олди. Жамоа 1/2 финалда «Интер» билан тўқнаш келади. «Лацио» эса Италия Кубогидаги юришини тўхтатди.
Италия Кубоги
1/4 финал баҳси
9 февраль, чоршанба
«Милан» – «Лацио» 4:0
Голлар: 1:0 – 24 Рафаэл Леау, 2:0 – 41 Жиру, 3:0 – 45 Жиру, 4:0 – 79 Кессиэ.«Милан»: Меньян, Калабрия (Томори, 77), Романьоли, Калулу, Эрнандес, Кессиэ, Тонали (Беннасер, 46), Жиру (Ребич, 61), Рафаэл Леау (Мальдини, 77), Браим Диас, Junior Мессиас (Салемакерс, 61).
«Лацио»: Рейна, Хьюсай (Ладзари, 61), Габаррон, Луис Фелипе, Марушич, Каталди (Лейва, 51), Милинкович-Савич, Башич (Луис Альберто, 51), Заккани, Иммобиле (Моро, 68), Фелипе Андерсон (Педро, 51).
Огоҳлантиришлар: Луис Фелипе (15), Тонали (22).
Изоҳ (0)