Беларуснинг «БАТЭ» жамоаси янги мавсум олдидан «Ислоч» клубига қарши назорат ўйинида иштирок этди.
Минскда бўлиб ўтган ўйинда «БАТЭ» 2:1 ҳисобида ғолиб бўлди. Ўзбекистонлик Шаҳбоз Умаров иккинчи бўлимда майдонга тушди ва 88-дақиқада чиройли гол билан жамоасига ғалаба келтирди.
Тўлиқ ўйинни бу ерда томоша қилиш мумкин:
Шаҳбоз 2020 йил декабрь ойида «Энергетик-БГУ»дан «БАТЭ»га ўтганди ва ўшандан бери борисовликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Изоҳ (0)