Ливия шарқидаги Ал-Марж шаҳрида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан гашиш гиёҳванд моддасининг катта миқдордаги партияси ушлаб қолинди.
Гиёҳванд моддалар Россия президенти Владимир Путиннинг кичик портрети туширилган қоғоз ёпиштирилган плёнкага қадоқланган, деб ёзмоқда The Libya Observer.
Маълумотларга кўра, шаҳарда яшайдиган эркак 323 та қадоқланган гашишни Ўрта Ер денгизи соҳиллари яқинидан топиб олган. Нашрнинг қайд этишича, бундан бир неча кун аввал маҳаллий аҳоли вакиллари мамлакат шарқида Пабло Эскобар сурати билан қадоқланган бўлакларни топиб олган. Шунингдек, катта миқдордаги контрабанда гашишининг сувга чўкиши оқибатида шундай ҳолатлар кузатилаётгани тахмин қилинган.
Изоҳ (0)