• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Новая газета» шарҳловчиси Елена Милашина Қодировнинг таҳдидларидан кейин Россияни вақтинча тарк этди

    «Новая газета» журналисти Елена Милашина «Дожд» телеканали эфирида Чеченистон раҳбариятининг «қайта-қайта» таҳдидларидан сўнг, Россияни бир муддат тарк этишини айтди.

    Елена Милашина

    Елена Милашина
    Фото: «Новая газета»

    «Буни бош муҳарририм ҳам, лавозими баланд манбаларим ҳам таъкидлаб, ҳозир шахсий хавфсизлигимга таҳдид юқори эканини айтишмоқда. Шунинг учун, аслида бундай нарсаларни ёқтирмасам ҳам уларга қулоқ соляпман», — деди Милашина.

    Журналистнинг айтишича, у Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва Россия Давлат думасига Чеченистондан сайланган депутат Адам Делимхонов томонидан қилинган таҳдидларни ҳақиқий маънода қабул қилади. «Бу шунчаки ғазаб ва ҳис-туйғулар билан тўлиб-тошган оддий сўзлар эмас. Бу ҳақиқий таҳдид. Буни борича қабул қилиш керак. Жаноб Делимхонов жуда хавфли одам. Ўзи ким кўпроқ хавфли эканини ҳам билмайман — Рамзан Қодировми ёки Делимхонов, шунинг учун бу ўта жиддий вазият», — деди Милашина.

    «Новая газета» бош муҳаррири Дмитрий Муратов «РБК»га газета мухбирларининг хавфсизлиги масаласига изоҳ бермаслигини айтди. «Елена бизнинг протоколларимизга амал қилади. Унинг қаерда бўлиши Чеченистондаги инсон ҳуқуқлари мавзусини ёритишга ҳеч қандай тарзда таъсир қилмайди», — деди у.

    23 январь куни Рамзан Қодиров «Новая газета» журналисти Елена Милашина ва ҳуқуқ ҳимоячиси Игорь Каляпинни «террорчилар» ва «террорчиларнинг шериклари» деб атаган ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларини уларни ҳибсга олишга чақирган эди. 1 февраль куни Қодиров «Дожд» ва «Новая газета» газеталарига қарши иш қўзғатишга чақирди, шунингдек, уларни «террорчилар» ва «террорчиларнинг шериклари» деб атади.

    Чеченистон раҳбари  Чеченистон Олий суди собиқ судьяси Сайди Янгулбаевнинг оиласи таъқиб қилиниши фонида ҳам худди шундай баёнотлар билан чиқди. Январь ойида Чеченистон хавфсизлик кучлари судьянинг рафиқаси Зарема Мусаевани Нижний Новгороддан Грознийга мажбуран олиб кетишган, у ерда полициячига ҳужум қилгани учун унга қарши жиноий иш очилган. Воқеадан кейин Сайди Янгулбаев қизи билан Россияни тарк этган; унинг ўғиллари ҳам чет элда. Қодиров уларни Россияга экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.

    1 февраль куни Давлат думаси депутати Адам Делимхонов судья Сайди Янгулбаев оиласи билан «адоват ва хунли қасоси» борлигини айтди. «Билингки, бошингизни кесиб, ўлдирмагунимизча жонимизни, молимизни, бола-чақамизни ҳам аямай тун-у кун ортингиздан қолмаймиз», — деган депутат.

    2 февраль куни Грознийда режалаштирилмаган митинг бўлиб ўтди, унда Чеченистон аҳолиси Янгулбаевлар оиласини жавобгарликка тортишни талаб қилди. Чечен ОАВларининг ёзишича, митингга 400 мингга яқин одам ёки республика эркакларининг 50 фоизи йиғилган.

    Кейинроқ Рамзан Қодиров митинг иштирокчиларига миннатдорлик билдирди.Қодировнинг таъкидлашича, Чеченистон Республикаси жуда кўп жабр кўрган, бироқ чечен жамиятини парчалашга уринганларнинг ҳаммаси «бир хил тақдирга дучор бўлган». У Чеченистоннинг «тинчлиги, дини, шаъни ва тотувлигига тажовуз қилаётганларни» ҳам худди шундай тақдир кутаётганини айтди. Қодиров қандай тақдир ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмади.

    Мавзуга доир:

    • Грознийда Рамзан Қодиров «террорчиларнинг шериги» деб атаган Янгулбаевлар оиласига қарши митинг бўлиб ўтди. Унда 400 минг киши, жумладан, Қодировнинг сафдошлари қатнашди (видео)
    • Рамзан Қодиров «Қийноқларга қарши қўмита» раҳбари Игорь Каляпин ва «Ноява газета» шарҳловчиси Елена Милашинани «террорчи» деб атади
    • Рамзан Қодиров томонидан оиласига таҳдид қилинган чеченистонлик судья Россияни тарк этди. Унинг ўғли Путинни «Чеченистон раҳбарини алмаштиришга» чақирди

    04.02.2022, 19:28   Изоҳ (0)   21730
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Покистонда террорчилар ҳарбийлар лагерига ҳужум қилди. 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

    04.02.2022, 18:20

    АҚШ Россияни Украина ҳарбийларининг русларга ҳужумини акс эттирувчи сохта видео тайёрлашда айблади. Видео Украинага бостириб кириш учун баҳона сифатида ишлатилиши

    04.02.2022, 17:26

    АҚШ америкалик ҳарбийларни Европага жойлаштиришни бошлади

    04.02.2022, 15:58

    АҚШга ёпирилган бўрон оқибатида қарийб 300 минг киши электрсиз қолди

    04.02.2022, 15:29

    Бердимуҳамедов Хитой матбуотига берган интервьюсида «ягона Хитой» сиёсатини қўллаб-қувватлашини билдирди

    04.02.2022, 15:08

    Буюк Британияда коронавирусга қарши Novavax вакцинасидан фойдаланишга рухсат берилди

    04.02.2022, 12:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия клуби Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган футболчи билан шартнома имзоламайдиган бўлди

    Спорт | 6 август, 17:02

    Tesla акциядорлари Илон Маск устидан судга мурожаат қилди

    Дунё | 6 август, 16:45

    Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор ҳарбий кема экспорт қилмоқда — харидор Австралия

    Дунё | 6 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Ўзбекистон | 6 август, 16:24

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.