Буюк Британияда Англия қироли Генрих VIII яшаган уй сотувга қўйилди. Кўчмас мулк 15 миллион фунт стерлинг (20,2 миллион доллар)га баҳоланган, деб ёзади Mansion Global.
Сотув ишлари билан шуғулланувчи Knight Frank’s Guildford офисининг раҳбари Тим Харриснинг айтишича, Суррей қишлоғида жойлашган уй, тахминан, 1000 йилдан бери мавжуд.
«Унинг айрим жойлари 500 ёшда — сиз бу ерда тарихга тушиб қолгандек бўласиз, лекин зерикмайсиз. Бу уй замонавий оилавий ҳаётга мослаштирилган, музейда эканингиз сезилмайди ҳам. Балки, ошириб юборгандирман, лекин менимча, бу ҳақиқатан ҳам ажойиб муҳит, бошқача туйғу», — дейди Харрис.
Knight Frank маълумотларига кўра, бу ер, тахминан, 1537 йилда Генрих VIII га ўтган, у эса ердан 1558 йилда қизи қиролича Мария мулкни ўз канцлери, Йорк архиепископи Николай Хитга сотгунга қадар фойдаланган.
Тарихий Англия меросини муҳофаза қилиш ташкилотига кўра, тахминан, 790 квадрат метрлик уй II даражали рўйхатга киритилган, бу мулкнинг алоҳида қизиқишларга сабаб бўлишини кўрсатади. Уйда бир нечта қабулхоналар, овқатланиш хонаси, офис, вино ертўласи ва саккизта ётоқхона, жумладан, шкаф билан жиҳозланган люкс ётоқхона мавжуд. Шунингдек, уй атрофида сузиш ҳавзаси, теннис корти, кичик боғ ва отхоналар мавжуд.
Генрих VIII — 1509 йил 22 апрелдан Англия қироли бўлган, у Англия қироли Генрих VII нинг ўғли ва вориси, Тюдорлар сулоласидан иккинчи инглиз монархи эди. У қироллик аҳолисини, асосан, протестантларга айлантирган инглиз ислоҳотидаги бевосита иштироки ва насронийлар учун ёт бўлган никоҳлари сони билан машҳур — қиролнинг жами олти нафар хотини бўлган, улардан икки нафарининг жавобини бериб юборган, яна икки нафарини хиёнатда айблаб, қатл қилдирган.
Изоҳ (0)