• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода қўйхонага айлангани рад этилган «Чор минор» мадрасаси чорбоғида тандирдан ҳам фойдаланиб келингани маълум бўлди

    Ижтимоий тармоқларда «Бухородаги мадраса ҳудуди қўйхонага айлантирилгани айтилмоқда» сарлавҳали видеохабар тарқалгач, тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кўплаб муҳокамаларни келтириб чиқарди. Кўп ўтмай, «Чор минор» мадрасаси ҳудудининг қўйхонага айлантирилгани рад этилди. «Дарё» мухбири вазиятни батафсил ўрганди.

    Фото: «Дарё»

    Тарихий манбаларга кўра, «Чор минор» меъморий ёдгорлиги 1807 йил Халфа Ниёзқул томонидан қурилган. Айни пайтда Маданий мерос департаменти вилоят бошқармаси тасарруфида туради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрганиш жараёнида ёмғир ёғаётгани боис маданий меросга олиб борадиган тор кўчалар ёмғир сувига тўлганди. Ачинарлиси, кўча бошидаги носоз ерости қувурларидан тўлиб-тошиб отилаётган ёмғир сувлари шу чорбоғга оқарди.

    «Ерости қувурининг оғзи очиқ. Пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг хавфсизлиги учун устини катта тош билан ёпиб қўйишга мажбур бўлдик. Шу ҳам носоз аҳволда. Ёмғир сувидан ҳаммаёқ кўл, лой бўлиб кетди. Мазкур муаммога эътибор қаратиш керак», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган фуқаро.

    Фото: «Дарё»

    Кейинги суҳбатдош ўзини таништиришни истамади. Аммо маданий мерос ҳудудида қўй боқилганини рад этмади.

    «Ҳа, қўй боқишган. Кейин одамлар бироз шовқин кўтаришди. Шундан сўнг йиғиштириб олишди. Орадан тахминан икки-уч ой ўтди. Аммо қўй боқилса нима қилибди, ахир тарихий обидалар ёнида туялар, отлардан ҳам фойдаланишяпти-ку», — дейди шахси номаълум қолишини истаган фуқаро.

    Шу яқин атрофда яшовчи Суннатилла исмли суҳбатдош икки-уч ой илгари ушбу ҳудудда бир нечта қўй боғлаб қўйилганини кўрганини айтган бўлса, «Алишер Навоий» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шаҳноза Камолова ўзи раҳбарлик қилаётган пайтда бундай ўзбошимчаликка йўл қўйилмаганини билдирди.

    Шаҳноза Камолова.

    Шаҳноза Камолова.
    Фото: «Дарё»

    «Икки ярим йилдан бери шу маҳаллага раислик қилиб келяпман. Бизнинг ҳудудда 16 та кўча мавжуд бўлиб, Чор минор асосий кўчаларимиздан бири ҳисобланади. «Чор минор» мадрасаси шу кўчада жойлашган бўлиб, унинг ҳудудида сайёҳлар учун қулай шароит яратиб қўйганмиз. Бу ҳудудни фуқаро Мансур Сафаровга топширганмиз. У бу ерда қоровуллик қилади. Ободонлаштириш ишларигаям қарашади. Аммо мен раҳбарлик қилган давримда бу ерда қўй ҳам боқилмаган, қўйхона ҳам қилинмаган. Балки уч йил олдинги тасвир бўлиши мумкин,» — деди.

    Фуқароларнинг бу ҳақдаги фикрларини рад этган раис «Менимча, Мансур ака бирор тўй учун қўйни келтириб боғлаган бўлса, қўшнилар шуни кўрган. Кейин Мансур ака менга бу гап етиб боргунча, қўйларини олиб кетгандир, аммо менинг хабарим йўқ», — деди.

    Фото: «Дарё»

    Ушбу чорбоғда 25 йилдан буён қоровуллик қилиб келаётганини билдирган Мансур Сафаров воқеа икки йил илгари содир бўлганини айтиб, «Бир йилча илгари қўшним йиғин қилганди. Бу жойларнинг торлиги учун бир-иккита қўйини шу ерга келтириб боғлаганди. Одамлар шовқин қилишгани учун кейин қўйхонани олганмиз, қўйларини олиб кетган», — деди.

    «Дарё» мухбири тарихий обидадан бор-йўғи, 10-15 метр нарида тандир ҳам қурилганига, усти ёпиқ қўлбола айвоннинг ивирсиқ ва ёқимсиз аҳволда эканига ҳам гувоҳ бўлган.

    Фото: «Дарё»

    «Асосан эски шаҳар экани боис ҳам туризм учун шароитлар яратилган. Мана бу ерда тандирхоналар бор. Усти ёпилган айвонлар бор. Бу айвонлар тагига столлар қўйилиб, кулолчилик буюмлари чиқарилади. Тандир эса миллий нонларимизни сайёҳларга кўрсатиш учун қурилган. Сайёҳлар ҳам келиб, шу нонларнинг пиширилиш жараёнларини кўради», — дейди маҳалла раиси.

    Фото: «Дарё»

    У журналистнинг: «Сайёҳларнинг нон пиширилаётган жараённи кузатганини бирор марта кўрганмисиз?» — деган саволига: «Йўқ, кўрмаганман. Мансур ака, яъни қоровулнинг гапларига таяниб айтяпман. Тандир нима мақсадда қурилгани ҳақида сўраганимда, у киши шу гапларни тушунтириб ўтган эди», — дея жавоб берди.

    Кузатувларимизга кўра, чорбоғга кириш йўлагида кесиб қўйилган катта дарахт пояси эса тандирга ўтин сифатида ишлатиш учун сақлаб келинган.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳа, туристлар учун тандир бор. Кўчамиздаги кекса бувилар тандирда нон пиширишларини сўрашганда, тандирни қургандик. 80-90 ёшга кирган кампирлар нон пиширади. Сайёҳлар келиб кўради», — дейди Мансур ака.

    Фото: «Дарё»

    Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти директори Суҳроб Бобокалонов «Дарё»га тарихий обидалар жойлашган яқин ҳудудда тандир ёки бошқа қўлбола қурилмалар қуриш тақиқланганини ва бу мутлақо мумкин эмаслигини, агар шундай ҳолат аниқланса, у шахс жаримага тортилиши мумкинлигини билдирди.

    01.02.2022, 20:13   Изоҳ (0)   32631
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кинотеатр» телеканалида эфирга узатилган очиқ саҳналар ортидан масъул шахс ишдан бўшатилди

    01.02.2022, 20:05

    Фирдавс Абдухолиқовга манфаатлар тўқнашуви юзасидан маъмурий иш қўзғатилиб, судга юборилди

    01.02.2022, 18:36

    Тошкентда қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл руҳий асаб касалликлар диспансерида рўйхатда туриши маълум бўлди

    01.02.2022, 18:31

    Uzbekistan Airways Москвага қўшимча авиақатновларни йўлга қўяди

    01.02.2022, 17:26

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    01.02.2022, 17:10

    «Кинотеатр» телеканалида эфирга узатилган очиқ саҳналар бўйича текширув ўтказилади

    01.02.2022, 16:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия урушни тугатиш учун “нореал” шартлар қўяётганини айтди

    Дунё | 18 май, 23:55

    Россиядаги колониядан туннел қазиб қочган 5 нафар ўзбекистонликка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 18 май, 23:25

    Суперлига. “Пахтакор” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 18 май, 23:15

    Дунёда 300 млн одам очликдан ўлиши мумкин

    Дунё | 18 май, 23:00

    Суперлига. “Хоразм” “Машъал”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 18 май, 22:18

    Видео: 105 яшар отахонни ҳаж сафарига кузатаётган Наманган ҳокими

    Ўзбекистон | 18 май, 22:17
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.