Ўзбекистонда 26 январь куни 1117 кишида коронавирус қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 218 477 нафарга етди, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 63 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 47 нафари Андижон вилоятида,
- 26 нафари Бухоро вилоятида,
- 42 нафари Жиззах вилоятида,
- 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 22 нафари Навоий вилоятида,
- 51 нафари Наманган вилоятида,
- 41 нафари Самарқанд вилоятида,
- 19 нафари Сирдарё вилоятида,
- 39 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 129 нафари Фарғона вилоятида,
- 52 нафари Хоразм вилоятида,
- 113 нафари Тошкент вилоятида,
- 451 нафари Тошкент шаҳрида
Сўнгги суткада 1291 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 89 нафар, Андижон вилоятида 44 нафар, Бухоро вилоятида 24 нафар, Жиззах вилоятида 40 нафар, Қашқадарё вилоятида 13 нафар, Навоий вилоятида 10 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Самарқанд вилоятида 38 нафар, Сирдарё вилоятида 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 22 нафар, Фарғона вилоятида 203 нафар, Хоразм вилоятида 88 нафар, Тошкент вилоятида 255 нафар ҳамда Тошкент шаҳрида 401 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 208 018 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1551 нафарни ташкил қилмоқда. Бундан ташқари, ўтган бир сутка ичида яна 125 нафар кишида пневмония аниқланган.
Изоҳ (0)