• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи тўлиқ режимда иш бошлади ва нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришилди

    Хабарингиз бор, 25 январь куни минтақавий энерготизимда рўй берган носозликлар сабаб Республика бўйлаб электр энергияси таъминотида узилишлар бўлди. Табиийки, ушбу ҳолат натижасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи фаолияти ҳам вақтинча тўхтади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида тузилган «Вақтинчалик штаб» аъзолари томонидан электр таъминоти тиклангач, бошқармалар ҳамда заводлар фаолиятини қайта йўлга қўйиш ишлари олиб борилди. Тизимдаги корхоналар фаолияти деярли тўлиқ тикланди.

    Бошқарув раиси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига қилган ишчи ташрифи давомида технологик жараёнларнинг қайта йўлга қўйилгани, қурилмаларнинг иш ҳолати билан яқиндан танишди.

    Ташриф давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ҳам «Вақтинчалик штаб» ташкил қилиш ҳамда қурилмалар тўлиқ қувватда ишлашини мониторинг қилиб, тўлиқ назорат олиб бориш бўйича завод директори Акбар Фазиловга топшириқлар берилди.

    Шунингдек, республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, шундай мураккаб вазиятда ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган барча ишчи ходимларга зарур шароитлар яратиш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

    Бошқаруви раиси заводнинг марказий асосий таркибий бўлинмаларида бўлиб, технологик қурилмаларнинг ишлаш ҳолати ва бу борада зарур бўладиган молиявий масалалар юзасидан муҳокама ўтказди. У марказий тақсимлаш подстанциясида бўлиб, асосий ишлаб чиқариш цехининг технологик зонасида жойлашган дизель генераторни ва унинг зарур бўлганда ишлаш ҳолатини ўрганди.

    Бошқарув раиси электр таъминотида узилиш кузатилганда, ушбу генераторнинг автоматик ишлашини доимо назорат қилиб бориш кераклигини ҳамда айнан мана шу орқали заводнинг фаолиятини вақтинча хавфсиз тўхтатиб туришга эришиш мумкинлигини таъкидлади.

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг барқарор иш режимига ўтиши учун қилинган ишлар ҳолати ҳам ўрганилди ҳамда ушбу жараёнларда бошқарув раиси шахсан иштирок этди.

    Ўз навбатида GTL керосини қабул қилиш, сақлаш ва аралаштириш учун сиғими 5000 куб метр бўлган 2 та резервуар қурилиш майдончасида ўрганиш ўтказилди ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг ҳозирги ҳолати жойида таҳлил қилинди.

    Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи мутахассисларига жорий лойиҳаларни амалга оширишни тезлаштириш, белгиланган муддатларда якунлаш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.

    Бундан ташқари, бошқарув раиси завод мутахассислари билан ҳам ишчи учрашув ўтказди ҳамда уларнинг яшаш ва ишлаш шароити, завод фаолияти, кўрсаткичларни бажарилиши билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама қилинди.

    Завод директорининг янги турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган амалий ишлар, заводнинг янада самарали ишлаши учун 2022 йилда бажарилиши режалаштирилган лойиҳалар ва амалга оширилаётган қатор чора-тадбирлар бўйича ҳисобот муҳокама қилинди.

    Бугунги ишчи ташриф давомида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси ижросини таъминлаш учун «Долзарб қирқ кун» акцияси доирасида ўтқазилган 10 мингга яқин турли хилдаги манзарали ҳамда мевали кўчатлар майдони ва парваришлаш ишлари ҳам жойида ўрганилди.

    Кўчатларни парвариш қилиш давомида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ кўмагида томчилатиб суғориш тизимини тўлиқ йўлга қўйиш таъкидланди.

    Ташриф сўнггида бошқарув раиси томонидан бугунги кунда саноат хавфсизлигини таъминлаш учун комплекс ёндошиш, энергия самарадорлигини ошириш ва энергоресурслардан самарали фойдаланишни оптиаллаштириш, ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидаларини тўлиқ бажариш кераклигини таъкидлади ва ана шундагина иқтисодиёт ҳамда аҳолини нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мумкинлиги қайд этилди.

    Эслатиб ўтамиз, электр таъминоти етказиб берилиши тикланганидан сўнг завод тўлиқ режимда ишлаб бошлади ва ўртача кунлик автобензин 2500 тонна, Jet A-1 маркали авиация ёқилғиси 200 тонна, дизель ёқилғиси 700 тонна, мазут 180 тонна ҳамда 560 тонна бошқа турдаги нефть маҳсулотларини ишлаб чиқаришга эришиш таъминланди.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    27.01.2022, 10:30   Изоҳ (0)   15000
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда бир суткада 1117 кишида коронавирус тасдиқланиб, икки бемор вафот этди

    27.01.2022, 10:10

    Ўзбекистон энерготизимидаги носозликлар ортидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи кескин ошиб кетмаслиги айтилди

    27.01.2022, 09:56

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги иситиш тизими яхши ишламаётганига изоҳ берди

    27.01.2022, 09:24

    Тошкентда Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган 30 га яқин шахс ушланди

    27.01.2022, 09:15

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидаги газ заправкалар иши тикланди

    27.01.2022, 09:05

    Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида қандай масалалар кўриб чиқилиши маълум қилинди

    27.01.2022, 08:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Wizz Air лоукостери сентябрдан Абу-Дабига парвозларни тўхтатади

    Дунё | 14 июл, 20:09

    Узоқ йиллар давом этган турмуши ажрим билан якунланган машҳурлар

    Шоу-бизнес | 14 июл, 20:05

    Халқаро қидирувда бўлган шахс АҚШдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди 

    Ўзбекистон | 14 июл, 19:50

    Овқатланиш билан боғлиқ қайси одатлар ошқозонни бузади?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 19:35

    Янник Синнер — 2025 йилги Уимблдон чемпиони. Алкараснинг мағлубиятсиз серияси якунига етди

    Спорт | 14 июл, 19:30

    Германияда шифокор 15 та қотиллик бўйича судланди

    Дунё | 14 июл, 19:20

    Алишер Султонов президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 14 июл, 19:07

    Оздирувчи таблеткалар: навбатдаги ёлғонми ёки ҳақиқат?

    Маслаҳатлар | 14 июл, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.