• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Тўқаев Дариға Назарбоеванинг қудасини Марказий сайлов комиссияси раҳбарлигидан бўшатди

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Берик Имашевни Марказий сайлов комиссияси раиси лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Ҳужжат давлат раҳбарининг сайтида эълон қилинган.

    Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Берик Имашев (чапда)

    Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Берик Имашев (чапда)
    Фото: «ТАСС»

    Имашев — Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг қизи Дариғанинг қудаси ҳисобланади. Бундан ташқари, маълумотларга кўра, Назарбоевнинг тўнғич набираси Нурали Алиев Имашевнинг қизига уйланган.

    Тўқаев МСКнинг янги раҳбари этиб бунга қадар Қозоғистон парламенти сенати аъзоси бўлган Нурлан Абдировни тайинлаган.

    Қозоғистонда 2 январь куни газ нархи кескин ошиши сабабли оммавий норозилик намойишлари бошланиб, бир неча кундан сўнг улар тартибсизликларга айланди. 4 ва 5 январь кунлари Олмаотада намойишчиларнинг хавфсизлик ходимлари билан тўқнашуви кузатилди. Қозоғистондаги тартибсизликлар фонида мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган. 6 январда Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга жўнатди. 7 январда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда конституциявий тартиб тикланганини эълон қилди ва мамлакат бўйлаб террорчилик хавфининг юқори даражаси жорий этилди.

    Норозилик намойишлари фонида 5 январь куни Тўқаев Назарбоевнинг ўрнига Хавфсизлик кенгашини бошқаришга киришди. Назарбоев умрининг охиригача мазкур лавозим ваколатларига эга эди. Кейинроқ унинг матбуот котиби Айдос Укибай Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раҳбарлигини ўз ихтиёри билан топширганини маълум қилди.

    The Guardian нашри Назарбоев Нур-Султонда Тўқаев билан активлар, даромадлар ва табиий ресурслардан тушган маблағларни қайта тақсимлаш бўйича «аёвсиз музокаралар» олиб бораётгани ҳақида хабар берди.

    Намойишлардан кейин Назарбоев оиласи вакиллари Қозоғистоннинг катта компаниялари, давлат органлари ва ташкилотларидаги лавозимларидан маҳрум бўла бошлади. Жумладан, Қозоғистон биринчи президентининг икки куёви нефть-газ соҳасига оид йирик компаниялардаги лавозимини тарк этган. Элбошининг кенжа қизи Алиянинг турмуш ўртоғи Димаш Дўсанов «КазТрансОйл» бош директори лавозимидан, тўнғич қизи Дариғанинг «эри» Ғайрат Шарипбаев эса «ҚазақГаз Миллий компанияси» АЖ бошқаруви раиси лавозимидан истеъфога чиққан. Кейинчалик учинчи куёв – Тимур Кулибаев «Atameken» миллий тадбиркорлар палатаси раҳбари лавозимидан истеъфо берди. Қозоғистон президенти Назарбоевнинг жияни, Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг биринчи ўринбосари генерал-лейтенант Самат Абишни лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

    Кейинчалик Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакатдаги норозилик намойишларидан кейин биринчи марта халққа мурожаат йўллади ва президент Тўқаев халқ фаровонлигини юксалтиришга қаратилган янги ислоҳотлар дастурини илгари сураётгани, ушбу дастурни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этди.

    Мавзуга доир: «Бир қарашда одамнинг ҳаваси келади». Қозоғистон президенти Ўзбекистондаги нефть-газ соҳасидаги заводлар ҳақида

    25.01.2022, 14:10   Изоҳ (0)   29158
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрон БМТ олдидаги бадалини тўлаб, овоз бериш ҳуқуқини қайта қўлга киритди

    25.01.2022, 10:48

    Буркина-Фасо ҳарбийлари мамлакатда ҳукуматни ўз қўлларига олганини эълон қилди

    25.01.2022, 09:28

    НАТО Украина атрофидаги вазият сабаб қўшинларини жанговар шай ҳолатга келтиради

    24.01.2022, 20:11

    Пекинда ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёридан саккиз баробарга ошиб кетди — ЖССТ

    24.01.2022, 19:56

    АҚШ Давлат департаменти Киевдаги дипломатларнинг оилаларини эвакуация қилишни бошлади

    24.01.2022, 19:12

    Садир Жапаров Хитойга сафар олдидан масофадан ишлаш тартибига ўтди

    24.01.2022, 18:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда отишма ва мушакбозлик оқибатида 100 дан ортиқ одам жароҳатланди

    Дунё | 15 август, 17:05

    Ёвуз қаҳрамонларни маҳорат билан гавдалантирадиган Голливуд актёрлари (фото)

    Кино | 15 август, 16:45

    Украина қурол-яроғ ортилган Россия кемасига ҳужум қилди

    Дунё | 15 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси бир кунлик кўтарилишдан сўнг яна тушди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:13

    UFC президенти Оқ уйда ўтадиган мусобақада қайси спортчилар жанг қилиши мумкинлигини очиқлади

    Спорт | 15 август, 16:08

    “Бу Ўзбекистонсиз амалга ошмаган бўларди”. Германия фуқароларни Афғонистондан эвакуация қилишдаги ёрдам учун миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон | 15 август, 16:06

    Такси ҳайдовчиси йўловчига, маст эркак эса танишига шилқимлик қилгани учун қамалди

    Ўзбекистон | 15 август, 15:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.