• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистон ҳукумати мамлакатда энергетика тизими қайта ишга туширилганини маълум қилди

    Қозоғистон ҳукумати истеъмолчиларни энергия билан таъминлаш масалалари ҳал этилганини маълум қилди, деб ёзмоқда Қозоғистон бош вазирининг матбуот хизматига таяниб, Tengrinews.

    Фото: Envato

    Фото: Envato

    «2022 йил 25 январь куни маҳаллий вақт билан 11:59 да Нур-Султонда энергия истеъмоли тизимида электр таъминоти ўчиб қолган. Бунга Марказий Осиё энергия тизимидаги 500 киловаттли «Шимол–Шарқ–Қозоғистон жануби» электр транзитида юкламанинг ортиб кетиши сабаб бўлган.

    Электр тармоқларига зарар етмаслигини таъминлаш ва «Шимол–Шарқ–Қозоғистон жануби» электр транзитида катта тизимли авария содир бўлишининг олдини олиш мақсадида аварияга қарши автоматик тизим ишлатилди, бу Қозоғистон жанубидаги аҳолининг электр таъминотидан узилиб қолишига олиб келди. Кутилмаган ҳодиса вазиятида Қозоғистон жанубидаги аҳолининг ўртача электр истеъмоли 3200 мегаваттни ташкил этган», – дейилади хабарда.

    Қайд этилишича аварияга қарши автоматик тизим туфайли Жамбил ГРЭС, Чимкент-3 ва Қизилўрда 6-иссиқлик электр станциялари ҳамда Олмаотадаги электр станциянинг 1300 мегаватт ҳажмдаги истеъмолчилар электр таъминоти сақлаб қолинди. Мажбурий чекловлар 1900 мегаваттни ташкил қилган.

    «Марказий Осиё энергия тизими учун меъёрий 50 Гц частота 47га тушиб кетган, оқибатда Ўзбекистон ва Қирғизистон энергия тизимлари ўчиб қолган», – дея қўшимча қилган Қозоғистон ҳукумати расмийлари.

    Қозоғистон вақти билан соат 13:39 да Қозоғистон миллий электр тармоқларининг тузилмаси меъёрга келтирилган. Параллел равишда Қирғизистон энергия тизими ҳам қайта тикланган.

    «Соат 14:53 да (Тошкент вақти билан 13:53 да) Олмаота шаҳри ва Олмаота вилоятидаги электр таъминотидаги муаммолар ҳам ҳал этилган.

    15:10 да «Жамбил» ва «Чимкент» подстанцияларидаги кучланиш 500 киловаттга етди. Қозоғистон жанубидаги электр истеъмолчиларининг эҳтиёжлари соат 16:00 га бориб тўлиқ қондирилди.

    Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида электр таъминоти тикланди ва максимал даражада қисқа вақтда энергия тизими меъёрга келди ва истеъмолчилар учун электр етказиб бериш ишлари ташкил қилинди.

    Ўзбекистон ва Қирғизистон энергия тизимиларида ҳам истеъмолчилар электр таъминотидан узилиб қолди. Қозоғистон томони билан параллел равишда амалга оширилган ишлар сабаб Ўзбекистонда ҳам авария оқибатлари бартараф этилган, ҳудудий станцияларда электр таъминотини босқичма-босқич улаш ишлари давом этмоқда», – дейилади Қозоғистон бош вазири матбуот котибининг баёнотида.

    Ўзбекистонда нималар бўлди?

    25 январь куни соат 11:00 ларда Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида электр энергияси таъминоти узилди. Тошкент метрополитени фаолияти ҳам тўхтаган, Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикиб етиб бориши айтилди. Тошкент шаҳар ИИББ тибандликларнинг олдини олиш мақсадида кўчага зарурат бўлмаса, шахсий машинада чиқмасликни тавсия қилди.

    Мавзуга доир: Электр тизимидаги узилишлар оқибатида етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинади — Молия вазирлиги

    Энергетика вазирлиги Тошкент вилоятидаги Чорвоқ, Ҳожикент ва Товоқсой гидроэлектр станциялари, Навоий вилоятидаги Навоий иссиқлик электр станцияси, Қорақалпоғистон Республикасидаги Тахиатош иссиқлик электр станцияси ҳамда Фарғона вилоятидаги Фарғона иссиқлик электр маркази орқали энергетика тизимига қувват узатиш бошланганини билдирди. «Дарё» нашри ходимлари ва ўқувчилари соат 14:00 ҳолатига Тошкент шаҳрининг айрим  ҳудудларида электр таъминоти тикланганини хабар қилди.

    Кейинроқ Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «вазият шахсан президент назорати остида» эканини маълум қилиб, фуқароларни саросимага тушмасликка чақирди. Шавкат Мирзиёев топшириғи билан электр энергиясида кузатилаётган носозлик бўйича ҳукумат иштирокида комиссия тузилди.

    17:00 да Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистон ва Хоразмда электр энергияси тўлиқ тикланганини хабар қилди. 18:00 дан кейин Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятининг бир қатор ҳудудларида ичимлик суви таъминоти тикланди. 19:00 да Тошкент ИЭСнинг фаолияти қисман тикланиб, 7 та энергоблокдан 5 таси барқарор иш фаолиятига келтирилгани маълум қилинди.

    Шунингдек, 19:30 дан кейин Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қамчиқ довонидаги автойўл тунелларида ёритиш тизимлари тиклангани ҳақида хабар берди. Марказий Осиё ягона электр тармоғида 25 январь куни катта авария бўлиши оқибатида Ўзбекистоннинг Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни тўхтатгани ойдинлашди.

    Мавзуга доир: «Тошкентда свет ўчганига ҳайрон қолдим». Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари электр энергиясидаги узилишлар ҳақида (видео)

    25.01.2022, 21:24   Изоҳ (0)   21369
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Грецияда кучли қор сабаб 5 мингдан ортиқ машина иштирокида тирбандлик юзага келди

    25.01.2022, 20:11

    Рамзан Қодиров Чеченистоннинг федерал марказдан ҳар йили оладиган ёрдамини 300 млрд рублга баҳолади. Бусиз минтақа бир ой ҳам яшай олмайди

    25.01.2022, 18:40

    Шимолий Корея 2022 йил бошидан буён бешинчи баллистик ракетасини учирди

    25.01.2022, 17:11

    Зеленский видеомурожаат билан чиқиб, украиналикларни ваҳимага берилмасликка чақирди

    25.01.2022, 16:40

    Байден ва Жонсон Россияга қарши «мисли кўрилмаган санкциялар пакети»ни муҳокама қилди

    25.01.2022, 15:39

    АҚШ давлат котиби Ғарб Россиянинг Украинага нисбатан сиёсатига жиддий чора кўриши керак деб ҳисоблайди

    25.01.2022, 15:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.