Шимолий Корея яна иккита қанотли ракетани синовдан ўтказди. Бу ҳақда Жанубий Корея Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитасига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил бошидан буён бу КХДРнинг бешинчи маротаба ракета учириши ҳисобланади.
Шимолий Корея 2022 йилдаги биринчи ракетасини 5 январь куни, иккинчисини — 11 январда, учинчисини — 14 январда учирган эди. Шунингдек, 17 январь куни ҳам Япон денгизи томон яна бир снаряд учирилган. Kyodo агентлиги маълумотларига кўра, гап баллистик ракеталар ҳақида кетмоқда.
Эртаси куни КХДР снарядлар бошқарилувчи тактик ракеталар синови доирасида учирилганини маълум қилди. Япония ҳукумати ракеталар учирилгач, мамлакат бош вазири Фумио Кисида девони ҳузурида инқироз штабини тузди. Вазирлар Маҳкамаси бош котибининг сўзларига кўра, Япония КХДРнинг бу каби ҳаракатларини «кескин қоралайди», чунки у минтақа хавфсизлигига таҳдид туғдирмоқда.
Аввалроқ Шимолий Корея АҚШ Пхеньянга нисбатан янги санкцияларни жорий этгач, «янада кучли ва аниқ жавоб» қайтаришга мажбур бўлиши ҳақида огоҳлантирганди. «Агарда АҚШ шу каби контрфронтал позицияни эгаллашни давом этса, КХДР бунга янада кучли ва аниқ жавоб қайтаришга мажбур бўлади», — дейилади Шимолий Корея ТИВ вакилининг баёнотида.
Изоҳ (0)