Индонезияда 21 январь куни йирик йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ҳодиса оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, деб ёзмоқда The Индонесиа.
Яна 22 киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Бахтсиз ҳодиса Баликпапан шаҳрида содир бўлган.
Қайд этилишича, светофорнинг қизил чироғида тормози ишламай қолган юк машинаси ўнлаб автомобиль ва мотоциклларга бориб урилган.
20 январь куни Чехияда катта йўл транспорт ҳодисаси юз бериб, 40 та автомобиль бир-бирига урилганди. Авария оқибатида олти нафар одамга талафот етган. Хабарга кўра, ЙТҲда жабрланганларнинг уч нафари вертолётда Прагадаги шифохонага етказилган.
Аввал АҚШда Tesla ҳайдовчиси биринчи бор автопилот иштирок этган ва ўлим билан якунланган ЙТҲ учун суд олдида жавоб бериши, Танзанияда микроавтобус иштирокидаги ЙТҲда 14 нафар, Мисрда автобус иштирокидаги ЙТҲда 16 нафар, Гаитида ёнилғи ортилган автоцистерна аварияга учраб, портлагани туфайли 40 нафардан ортиқ, Мексикада ноқонуний муҳожирларни олиб кетаётган юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида эса 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)