Саудия Арабистони шимолида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиб, Цельсий бўйича 6 даража совуқни ташкил этмоқда. Мамлакатнинг айрим ҳудудларига қор ёғган. Бу ҳақда Саудия Арабистони Миллий метеоролигия марказига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Таъкидланишича, бу мамлакатда сўнгги 30 йил ичида кузатилган энг паст ҳарорат ҳисобланади. Ал-Қурайят ва Арар каби шимолий туманларда музламалар қайд этилган. Тураиф шаҳрида эса совуқ ҳаво билан бирга кучли қор ёғиши ҳам кузатилган.Синоптикларнинг маълум қилишича, мамлакат шимолидаги аномал ҳаво ҳарорати ҳафта охиригача сақланиб қолади.
Эслатиб ўтамиз, январь бошларида Саудия Арабистонининг шимоли-ғарбий қисмидаги Табук вилоятида қор ёғиб, Жабал Лауз тоғининг юқори қисмини қоплаганди. Шунингдек, Саудия Арабистонида қор 2021 йилда ҳам ёғган. Январь охирида Марокаш ва Жазоирда, февраль охирида эса 50 йилдан буён илк бор Табукда ҳам қор ёғиши кузатилган. Бунга қадар мамлакатда кучли қор 2018 йилда ёғган. Унда маҳаллий аҳоли ва туристлар қор ўйлаб, чана учган.
Аввалроқ Bloomberg дунёдаги энг йирик нефть етказиб берувчилардан бири ҳисобланган Кувайт глобал исиш ва ҳукуматининг зарарли газлар чиқаришни қисқартиришни истамаётгани боис яшаш учун яроқсиз ҳолга келиб қолаётгани ҳақида ёзганди.
Изоҳ (0)