«Манчестер Юнайтед» АПЛнинг 17-тур доирасидаги қолдирилган ўйинида «Брентфорд»ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Шу тариқа манкунианликлар Премьер Лига тарихидаги 60 та стадионнинг барчасида камида биттадан гол урган иккинчи клубга айланди. Бунгача «Ливерпуль» ҳам шундай натижага эришганди.
Шунингдек, «қизил иблислар» лига доирасида биринчи бўлиб, сафардаги 300-ғалабасига эришди.
Айни дамда «Челси» меҳмондаги ўйинларда 259, «Арсенал» 246, «Ливерпуль» 239, «Манчестер Сити» эса 188 та ғалабага эришган.
«Манчестер Юнайтед» Англия чемпионатида 21 та ўйин ўтказиб, 35 очко билан мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. Ральф Рангник шогирдлари навбатдаги ўйинини 8 февраль куни «Бёрнли»га қарши ўтказади.
Изоҳ (0)