Футбол бўйича Италия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Интер» ва «Эмполи» ўртасидаги ўйин 19 январь, чоршанба куни бўлиб ўтди.
Миланда ўтган драматик воқеаларга бой бўлди, беллашувда умумий ҳисобда 5 та гол киритилди. Учрашув аввалида Алексис Санчес ҳисобни очиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 61-дақиқага келиб, Недим Байрами мувозанатни тиклади. Орадан бироз вақт ўтгач эса «Эмполи» ҳисобда олдинга чиқиб олди. Ушбу вазиятда Ионус Раду ўз дарвозасига гол уриб қўйди. Бироқ 90+1-дақиқада Андреа Ranоккия ҳисобни тенглаштириб, «Интер»ни асосий вақтда мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шундан сўнг жамоалар қўшимча бўлимларга мурожаат қилди ва унда Симоне Инзаги шогирдлари Стефано Сенсининг голи эвазига ғалабани илиб кетди.
«Интер» ушбу қийин ғалаба орқали Италия Кубоги 1/4 финали йўлланмасини қўлга киритди.
Италия Кубоги
1/8 финал босқичи
19 январь, чоршанба
«Интер» – «Эмполи» 3:2
Голлар: 1:0 – 13 Санчес, 1:1 – 61 Байрами, 1:2 – 76, автогол Раду, 2:2 – 90 Ranоккия, 3:2 – 104 Сенси.«Интер»: Раду, Думфрис, Ranоккия, Дамброзио, Димарко, Дармиан (Перишич, 65), Видаль (Барелла, 65), Весино (Чалхонўғлу, 65), Гальярдини (Жеко, 77), Корреа (Санчес, 5), Мартинес (Сенси, 94).
«Эмполи»: Фурлан, Фямосси (Стоянович, 71), Романьоли, Вити, Маркисса (Исмайли, 85), Штулас, Бандинелли (Ҳендерсон, 46), Журковски (Байрами, 46), Аслани (Фассини, 97), Кутроне, Пинамонти (Риччи, 46).
Огоҳлантиришлар: Весино (54), Романьоли (77).
Изоҳ (0)