«Пахтакор» жамоаси ярим ҳимоячи Икром Алибоевни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақида жамоа матбуот хизмати маълум қилди.
Алибоев «шерлар» сафига эркин агент сифатида ўтди ва бир йиллик шартномага имзо чекди.
28 ёшли футболчи «Пахтакор» жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида Жанубий Кореянинг «Сеул» ва «Тежон Ситизен» жамоаларида тўп сурган. Ундан ташқари «Локомотив» шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Икром Суперлигада шу вақтга қадар 97 та ўйинда майдонга тушган ва 11 та гол муаллифига айланган. Алибоев уч мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубоги, бир бор Ўзбекистон Суперкубогида ғалаба қозонган.
Қишки трансферлар ойнасида «Пахтакор» Авазбек Ўлмасалиев, Миржаҳон Мираҳмадов каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди. Егор Кримец, Анзур Исмоилов ва Марлен Чобанов эса жамоа сафини тарк этди.
Маълумот учун, «Пахтакор»ни 2021 йилги мавсум чемпионига айлантирган бош мураббий Питер Ҳюистра жамоани тарк этиб, унинг ўрнини Славче Войнески эгаллади.
Изоҳ (0)