Қозоғистон ҳукумати коронавирус касалланиш ҳолатлари кескин ортгани ва янги омикрон штамми тарқалиши фонида карантин чоралари кучайтирлишини эълон қилди, деб хабар беради КазТАГ.
14 январдан бошлаб мамлакат аҳолиси спорт-соғломлаштириш, фитнес ва ёга марказлари, бассейнлар, сауна ёки ҳаммомларга ташриф буюриши учун «яшил» хавфсиз мақоми керак бўлади.
Гап коронавирусга қарши эмланганлик, узоғи билан етти кун олдин олинган манфий натижали ПЗР-тест, доимий тиббий кўрсаткичлар ёки уч ой ичида коронавирус инфекциясидан тузалганлик тўғрисидаги гувоҳнома мавжудлиги ҳақида кетмоқда.
Ўтган бир сутка ичида Қозоғистонда 9122 кишида COVID-19 тасдиқланган бўлиб, бу мамлакатда пандемия бошланганидан буён қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Хусусан, Нур-Султонда 5118 кишида коронавирус аниқланган — бу пойтахт учун янги антирекорд.
Аввалроқ Ўзбекистон Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишга чекловлар жорий этгани тўғрисида хабар берилганди. Хусусан, 15 январдан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига кириб келадиган фуқаролар киришидан камида 48 соат олдин ПЗР усулдаги коронавирус мавжудлигини текшириш тестини топшириб, манфий натижа қайд этиши керак. Мамлакатда киришда касалликни аниқлаш учун экспресс антиген тести ҳам топширади.
Изоҳ (0)