• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусободда қурилиш режалаштирилган ҳудуддаги 4 та қарағай кесиб ташланди. Декабрда бу ердаги 10 та қарағай арралаб кетилганди

    10 январга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида номаълум шахслар 4 туп элдор қарағайини кесиб ташлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    2021 йил 14 декабрь куни Амир Темур ва Чинобод кўчалари чорраҳаси ёнида ўсиб турган 18 туп дарахтнинг 10 тупи номаълум шахслар томонидан ярмигача арралаб кетилган эди. Ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг таъкидлашича, аввалроқ ҳам дарахтларни қуритишга уринишлар бўлган. Қурилиш амалга ошиши керак бўлган ҳудуд олдин ўраб олинган, арчаларни қуритиш учун таглари кесиб чиқилган.

    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Дарахтлар ўсиб турган участка электрон аукционда доимий фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритган тадбиркорга пойтахт ҳокимлиги томонидан бириктирилган.

    «Gazeta.uz»нинг ёзишича, аукцион 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтган. Бошланғич баҳоси 168 миллион сўмни ташкил этган ер якунда қарийб 1 миллиард сўмга сотилган. Ер участкасининг майдони 115 квадрат метр бўлиб, ҳужжатларда офис биноси ва новвойхона қуриш учун тақдим этилгани кўрсатилган.

    Фото: «Gazeta.uz» (архив)

    Фото: «Gazeta.uz» (архив)

    Участкага туташ кўп қаватли уйлар аҳолиси қурилишга қарши чиққан. Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси дарахтларни кўчириб ўтказишни рад этган.

    Кечаси 10 туп дарахт кесилгач, экологлар ботаника боғи мутахассисларини жалб қилган ҳолда зарарланган дарахтларни сақлаб қолиш учун агротехник тадбирларни амалга оширган. Қарағай дарахтлари танасидаги жароҳатлар даволанган ва ёпилган, дарахтлар рақамланган. Шов-шувларга қарамай, дарахтларга иккинчи марта суиқасд уюштирилган. Фотосуратларга қараганда, баъзи дарахтларни кесишга улгуришмаган.

    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Экология давлат қўмитаси маълумотларига кўра, участкага ҳуқуқ эгаси тадбиркор Ж.Г. ҳуқуқ-тартибот органларига экологлар устидан ариза билан мурожаат қилган. Унда айтилишича, дарахтларни кўчириб ўтқазишдан бош тортиш унинг ҳуқуқларини бузади. Суд унинг шикоятини қаноатлантиришни рад этган.

    «Мазкур участкадаги қонун бузилиши ҳолатларини ўрганиш бўйича тузилган махсус ишчи гуруҳи томонидан тўпланган маълумотлар билан бирга ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Юнусобод туман прокуратурасига тақдим этилган. Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда дарахтларга зарар етказган шахсларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда», — дейилади хабарда.

    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

    Шу куни тунда ҳодиса жойига Экоқўм раиси ўринбосари Жусипбек Казбеков бошчилигидаги қўмита вакиллари ташриф буюрди.

    Қўмита баёнотида қайд этилишича, ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларнинг кесилишига жорий этилган мораторий муддатсиз даврга узайтирилган вақтда юз берган бу ҳолатни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди. Қўмита раҳбарияти ҳуқуқбузарларга нисбатан тез кунда қатъий чоралар кўрилишини изчил назорат қилади.

    Аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда дарахтлар кесилишида ҳокимликнинг ҳам айби борлигини тан олгани, Тошкентда 81 та дарахтнинг кесилишига оид тергов иши қайта тиклангани тўғрисида хабар берилганди. «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармонига кўра, Ўзбекистонда дарахт кесишга мораторий муддатсиз даврга узайтирилган.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда ноқонуний дарахт кесиш ҳолатларини фото ва видеотасвирга олиб жўнатган фуқароларга пул тўланади
    • Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойи давомида дарахтларнинг ноқонуний кесилишидан келтирилган зарар 10 млрд сўмдан ошди

    11.01.2022, 22:42   Изоҳ (0)   17214
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистондаги вазият Қозоғистондагидан фарқ қилади». Хорижлик мутахассислар Лукашенконинг фикрлари ҳақида

    11.01.2022, 22:11

    Тошкент кимё-технология институти келгуси ўқув йилидан бошлаб супер-контрактдан воз кечмоқчи

    11.01.2022, 21:41

    Ўзбекистондаги барча хотин-қизлар «аёллар дафтари»га рўйхатга олинади

    11.01.2022, 21:12

    Намангандан Россиянинг 8 та шаҳрига тўлиқ эконом форматда авиақатновлар амалга оширилади

    11.01.2022, 20:06

    Бухорода шифокор 1000 доллар пора билан қўлга тушди

    11.01.2022, 19:59

    Ўзбекистонда барча қўнғироқлар ёзиб олиниб, ижтимоий тармоқлар назорат қилиниши ҳақидаги хабарга раддия берилди

    11.01.2022, 19:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Эронга қарши уруш ҳали тугамаган” — исроиллик генерал

    Дунё | 25 июн, 09:32

    Исроил ҳужумида 80 дан ортиқ ғазолик ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 25 июн, 08:40

    Ўзбекистонликлар қурилиш, логистика, тиббий хизматлар бўйича Швецияга ишга юборилади

    Ўзбекистон | 25 июн, 08:38

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” 3-турда йирик ҳисобда ғалаба қозонди, яна бир учрашувда дуранг қайд этилди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:38

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бенфика” сўнгги турда “Бавария”дан устун келди, “Бока Хунирос” турнир билан хайрлашди (видео)

    Спорт | 25 июн, 08:10

    “Дарё” дайжести: 24 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:15

    Чиноздаги деҳқон бозорида ўғрилик содир этган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 24 июн, 23:00

    NASA’нинг “ўлик” сунъий йўлдоши 60 йилдан сўнг биринчи марта сигнал юборди

    Дунё | 24 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.