• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги барча хотин-қизлар «аёллар дафтари»га рўйхатга олинади

    Ўзбекистонда ҳозирги кунда «аёллар дафтари» билан ишлаш тизимининг 3-босқичи бошланди. Бу ҳақда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълум қилинишича, айни вақтда республикадаги барча маҳаллаларда яшовчи 30 ёшдан ошган хотин-қизларни хонадонма-хонадон юриш орқали қайта рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланган. 2022 йил 31 январига қадар давом этиши белгиланган мазкур жараёнлар ҳар бир маҳаллада ташкил этилган 8 кишидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан олиб борилади.

    Ушбу ишчи гуруҳга фуқаролар йиғини раиси, унинг ҳуқуқ-тартибот ва оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича икки нафар ўринбосари, ҳудудий давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари жалб этилган.

    Таъкидланишича, «аёллар дафтари»нинг 3-босқичида аёлларнинг муаммолари қайтадан ўрганилади. Бунда ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қиз четда қолиб кетмаслигига алоҳида эътибор берилади.

    «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичида қуйидаги хотин-қизлар «аёллар дафтари»га киритилмайди:

    • «темир дафтар»га киритилган оилалардаги хотин-қизлар ва фарзанди «ёшлар дафтари»га киритилган аёллар;
    • «аёллар дафтари»нинг 1- ва 2-босқичларида 1-тоифа бўйича рўйхатга олинган ҳамда доимий иш ўрни билан таъминланган ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган хотин-қизлар.
    2022 йилда «аёллар дафтари» билан ишлаш тизими бўйича мавжуд қонунчилик ҳужжатларида қуйидаги муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

    Жумладан:

    • ҳуқуқий, тиббий ва психологик ёрдамлар «аёллар дафтари»нинг қайси тоифасига киритилишидан қатъи назар, барча хотин-қизларга кўрсатилади;
    • «аёллар дафтари»га киритиладиган хотин-қизларнинг эҳтиёжмандлик даражаси, яъни рўйхатга олиниши тоифалари сони ўзаро мувофиқлаштирилиши натижасида олдинги 9 тадан 6 тага камайтирилди.
    «‘Аёллар дафтари’ни юритиш ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизларни ҳар томонлама ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш, уларга давлат томонидан манзилли тарзда кўмаклашиш бўйича аниқ ва мақсадли тизим яратилишига асос бўлади.

    Шу мақсадда отин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича Ўзбекистонни халқаро индексларда юқори кўрсаткичларга эришишига олиб чиқиш мақсадида «аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида бўйича ҳуқуқий-норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда», — дейди Саодат Боймирзаева.

    Лойиҳага мувофиқ, 2022 йилда «аёллар дафтари»га хотин-қизлар қуйидаги 6 та тоифа бўйича рўйхатга олиниши режалаштирилмоқда:

    • 1-тоифа: Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар. Бунда бандлиги таъминланмаган, аммо ишлаш истагида бўлган, даромад манбаига эга бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади;
    • 2-тоифа: Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар. Бунда бандлиги таъминланмаган, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади;
    • 3-тоифа: Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар. Бунда боқувчиси вафот этган ёки жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган ёхуд руҳий касалликка чалинган, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, боқувчиси бедарак йўқолган ҳамда никоҳи бекор қилинган эҳтиёжманд хотин-қизлар ҳамда ФҲДЁ органларининг маълумотномасига кўра ёлғиз аёллар киритилади;
    • 4-тоифа: Ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган хотин-қизлар. Бунда меҳнатга лаёқатсиз, ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизлар киритилади;
    • 5-тоифа: Уй-жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар. Бунда нотурар жойларда истиқомат қилаётган, доимий турар жойи йўқ ёки турар жойида яшаш учун шароити бўлмаган, шунингдек, бир хонадонда 3 ва ундан ортиқ оила бўлиб яшаётган, бироқ ўзининг ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларининг номида турар жой мавжуд бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади;
    • 6-тоифа: Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар. Бунда ногиронлиги бўлган фарзандини парваришлаётган эҳтиёжманд хотин-қизлар киритилади.
    Қайд этилишича, «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган оилалардаги хотин-қизлар ҳам «аёллар дафтари»га киритилиши мумкин. «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичи рўйхатига киритиладиган эҳтиёжманд хотин-қизлар рўйхатини шакллантириш ишлари 10 февралда якунланади.

    Аввалроқ Ўзбекистонда камбағал аҳолига ёрдамни фақат ижтимоий ҳимоя ягона реестри орқали тақдим этиш режалаштирилаётгани, Қашқадарёда «аёллар дафтари», «ёшлар дафтари», «темир дафтар»даги фуқароларга бир йилда 83 млрд сўмлик ёрдам берилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир:

    • Андижонда «ёшлар дафтари»га киритилганларнинг 44 нафарига ер ажратилгани ҳақидаги маълумот ёлғон бўлиб чиқди
    • Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарёда «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган айрим шахсларга кредит берилгани ёлғон бўлиб чиққанига муносабат билдирди

    11.01.2022, 21:12   Изоҳ (0)   60703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандан Россиянинг 8 та шаҳрига тўлиқ эконом форматда авиақатновлар амалга оширилади

    11.01.2022, 20:06

    Бухорода шифокор 1000 доллар пора билан қўлга тушди

    11.01.2022, 19:59

    Ўзбекистонда барча қўнғироқлар ёзиб олиниб, ижтимоий тармоқлар назорат қилиниши ҳақидаги хабарга раддия берилди

    11.01.2022, 19:47

    Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирлари Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

    11.01.2022, 19:12

    Самарқанддаги ташландиқ боғчада икки йигит маст ҳолатда таниш аёлни ўлдириб, жасадини ёқиб юборди

    11.01.2022, 18:14

    «Ўзбекистоннинг КХШТга аъзолигини тиклаш ҳуқуқий нуқтаи назардан нотўғри бўлади» — Марказий Осиё бўйича мутахассис Ойбек Сирожов

    11.01.2022, 17:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.