«ПСЖ» футболчилари бош мураббий Маурисио Почеттинодан норози бўлмоқда.
Париж жамоаси кийим алмаштириш хонасидагилар бош мураббийи Маурисио Почеттинодан норози бўлмоқда, деб ёзади Спорц.фр нашри журналисти Абделла Булма.
Манбанинг хабар беришича, жамоанинг аксарият футболчилари аргентиналик мутахассиснинг ишлаш услубини тушунмаяпти. Мураббийнинг ўйинларга ёндашиши ва унинг фалсафаси футболчиларни ишонтира олмаяпти.
Чемпионлар Лигаси 1/16 финали доирасида 16 февраль куни бўлиб ўтадиган «Реал»га қарши учрашув олдидан парижликларда шубҳалар ортиб бормоқда.
Қайд этиш керак, «ПСЖ» Лига 1 нинг сўнгги 5 ўйинидан 4 тасида дуранг ўйнади. Шунга қарамай жамоа Франция чемпионатида етакчилик қилмоқда. Парижликлар энг яқин таъқибчисидан 11 очкога илгарилаб кетган.
Изоҳ (0)