Швейцария Қуролли кучлари раҳбарияти ҳарбий хизматчиларга Telegram, WhatsApp ва Signal мессенжерларидан фойдаланишни тақиқлаб, фақат Швейцариянинг Threema дастурини ишлатишга рухсат берди. Бу ҳақда Swissinfo’га таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Ушбу қарорнинг сабабларидан бири «ахборот хавфсизлигини таъминлаш заруратидир», дейилади хабарда.
Threema — базаси Швейцарияда жойлашган ва бошқа давлатларнинг бирорта қонунига бўйсунмайдиган дастур. Мессенжер Европа Иттифоқининг маълумотларни сақлаш хавфсизлиги тўғрисидаги қоидаларига мувофиқ ишлайди. Threema компаниясининг фойдаланувчилардан оладиган йиллик тўлов ҳақи жорий армия бюджетидан тўланади, дейилади хабарда.
Сўнгги сўровномалар натижасига кўра, Швейцарияда 16 ёшдан 64 ёшгача бўлган одамлар учун энг оммабоп ва тезкор хабар алмашиш дастури — WhatsApp бўлиб қолмоқда.
Аввал АҚШда собиқ ҳарбийларга қуролга эгалик қилиш тақиқлангани, Россияда ҳарбий хизматчиларга гаджетлардан фойдаланиш ман этилгани ҳақида хабарлар берилган.
Изоҳ (0)