• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўн минглаб инсонлар ҳаётига зомин бўлган «кокаин қироли». Мафиози ва наркобарон Пабло Эскобар ҳақида

    Эслатма: Ушбу материал биринчи марта 2021 йил 1 декабрь куни чоп этилган ва эътиборга молик материаллардан бири сифатида такроран эълон қилинмоқда
    Пабло Эскобар номи кўпчилик учун яхши таниш. ХХ асрнинг энг машҳур жиноятчиси (албатта, Ал Капоне билан биргаликда) ҳисобланувчи колумбиялик фаолияти асосини қора дори савдоси ташкил қилган. «Кокаин қироли» ўн минглаб инсон ўлимига жавобгар бўлишдан ташқари болалар учун кўплаб футбол майдонлари, камбағаллар учун бутун бир маҳалла қуриб бергани билан ҳам тарихда қолган. «Дарё» ушбу зиддиятларга тўла шахснинг қандай қилиб улкан жиноий империяга асос солгани ҳақида ҳикоя қилади.

    Ёш «бандитос»

    1949 йил 1 декабрь куни Колумбиянинг Рионегро шаҳрида туғилган Эскобар ёшлигида «бандитос» — испан террорчиларининг қандай қилиб бойларни ўмаргани ва камбағалларга ёрдам бергани ҳақидаги ҳикояларни эшитишни ёқтирарди. Ўртаҳол деҳқон оиласида дунёга келган Пабло катта бўлганида, албатта, ҳикоялардаги қаҳрамонлар каби бўлишга қарор қилади.

    Пабло 12 ёшида унинг оиласи анча катта шаҳар — Маделлин яқинига кўчиб ўтади. У шу ерда илк бор марихуана чекишни бошлайди. 16 ёшга тўлган вақтида эса ҳаётида бурилиш ясаган воқеа содир бўлади: Эскобарни мактабдан ҳайдашади. Айнан шундан сўнг бўлажак «кокаин қироли» ҳаётида ҳақиқий босқинчилик даври бошланади.

    У ўз жиноий фаолиятини қайта сотиш учун қабристондан қабртош ўғирлашдан бошлайди. Атрофига бир қанча ҳаммаслакларини тўплаган Пабло янги касб — қимматбаҳо машиналар ўғирлашга ўтади. Ўғирланган машиналар қисмларга бўлиб сотилади. Пулни янада кўпайтиришни истаган Эскобар бошқа бир «ажойиб ғоя» ўйлаб топади: машина эгаларига уларнинг машинасини қўриқлаш хизматини таклиф қилади. Рад этганлар эса, табиийки, тез орада «пўлат тойчоқ»ларидан айрилади.

    Пабло Эскобар

    Пабло Эскобар
    Фото: BBC

    Аммо жиноят оламига чуқурроқ кириб борган сари Эскобар гуруҳи шафқатсизлашиб борди. 21 ёшида каттагина гуруҳга бошчилик қилган Пабло машина ўғирлашдан одам ўғирлашга ўтади. Бундан ташқари қотиллик ҳам унинг янги касбига айланади.

    «Эл Патрон»

    1970 йилларда Колумбия географик ўрни сабаб марихуана ва кокаин савдоси марказига айланди. Перу ва Венесуэлада етиштирилган қора дорилар айнан Колумбия орқали марихуана энг кўп сотилувчи мамлакат — АҚШга транзит қилинарди. Пабло ва унинг гуруҳи бу савдода ўз ўрнига эга бўлиш учун ҳаракат қилишни бошлайди.

    Маделлин шаҳрида яшовчи йирик саноат ва ер эгаси Диэого Эчевариони ўғирлаб кетиб, ўлдиргач камбағаллар Эскобарни «Эл Доктор» деб атайди. Боиси Маделлиннинг қашшоқ аҳолиси золим ва зиқна Эчевариони ёқтиришмасди.

    Эскобарнинг «Эл Доктор»лик даври кўп чўзилмайди. Қора дори савдосини ривожлантирган Пабло бу савдодан катта даромад қила бошлайди. Айнан ушбу бизнесининг жуда катта даромади натижасида Пабло Маделлиннинг жиноий етакчиларидан бирига айланади ва «Эл Патрон» (испанча-етакчи) лақабини олади.

    Кокаин империясининг барпо қилиниши

    АҚШга янги ва марихуанадан кучлироқ дори — кокаин етказиб беришни бошлаган Эскобар Колумбиядаги барча кокаин савдосини назорат қилиш учун Маделлин гуруҳини тузади. У кокаин етиштирувчилардан маҳсулотни сотиб олиб, уни АҚШга олиб кетувчи контрабандачиларга сотарди. Тўхтовсиз ишлаши, доимо ўлдиришга тайёрлиги ва шафқатсизлиги сабаб Маделлин гуруҳи рақобатчиларидан анча олдинлаб кетади.

    Кўп ўтмай Пабло Эскобар мамлакатдаги барча кокаин савдосини назорати остига олади. Унинг рухсатисиз бирорта ҳам қора дори сотувчиси ўз товарларини мамлакатдан олиб чиқиб кета олмас, Эл Патрон кокаиннинг ҳар бир партиясидан 35% солиқ олиб қолар ва уни АҚШга етказиб беришни таъминларди.

    1980 йилга келиб Эскобарнинг бойлиги 30 миллиард долларга етади ва Forbes’нинг дунёдаги энг бой одамлар ўнталигидан жой олади. Нақд пул шу қадар кўп эдики, Пабло пулларини ташиш учун алоҳида Learjet самолётини сотиб олади. Ҳаттоки Эскобар пулларини тахлаш учун ҳар ой икки ярим минг долларга пул резиналари харид қилади. Кейинроқ, полициядан қочиб юрган йилларида, у қизининг совуқ қотмаслиги учун юз минг доллардан кўпроқ пулни ёқиб юборади.

    Фото: Pinterest

    АҚШга олиб кириладиган гиёҳванд моддаларнинг 80 фоиздан кўпроғи Пабло Эскобар томонидан жўнатилади. АҚШ махсус хизматлари тез орада колумбиялик бу наркобаронга қарши ҳаракат қилиш вақти келганини англаб етади. Зеро Эскобарни ватанидаги ҳуқуқ-тартибот органлари тўхтатиши қийин масала эди.

    Қисқа сиёсий фаолият

    Улкан бойлик ва қудрат бошқа инсонлар каби Эскобарнинг ҳам ҳокимиятга қизиқишига сабаб бўлади. Асли оддий оиладан чиққан Пабло камбағалларга арзон уйлар қуриб беради, болалар спортига пул ажратади ва бошқа турли ижтимоий ёрдамлар ташкил қилади. Натижада халқ орасида Пабло Эскобар камбағаллар халоскори сифатида танилади. Унинг ўзи эса ўзини колумбиялик Робин Гуд деб ҳисобларди.

    1982 йил Пабло Эскобар Колумбия Конгресси аъзолигига сайланади, аммо сиёсий ўйинларда ҳали тажрибасиз бўлган «Эл Патрон» икки йилдан сўнг истеъфога чиқишга мажбур бўлади. Бунга унинг бойликлари қаердан келаётганини аниқлаш учун бошланган текширув сабаб бўлади.

    Наркобаронни фош қилган адлия вазири эса Эскобар истеъфосидан бироз ўтиб ўлдириб кетилади. Бу даражадаги юқори лавозимли мансабдорнинг ўлдирилиши мамлакат тарихида ҳали кузатилмагани сабаб мафияга қарши ҳаракат бошланади. Эскобар ва қонун ўртасидаги алоқалар тўла узилади. Давлат бу суиқасдга жавобан Маделлин гуруҳига қарши кенг қамровли кураш бошлайди.

    Барчасини барбод қилган қасос

    Президентлик ва легитимликдан маҳрум бўлган Эскобар қасос олишни учун террор йўлига ўтади. Колумбиядаги мафия ва давлат уруши давомида президентликка уч номзод, бош прокурор ва бир қанча судьялар ўлдирилади. Богота марказига ҳужум қилган террорчилар Адлия саройини эгаллаб олади ва юзлаб инсонларни ўлдиради. Ҳукумат эса бунга жавобан пойтахтга танк ва вертолётларни киритади. Кокаин савдосига қарши ялпи ҳужум амалга оширилади. Минглаб кокаин карвонлари йўқ қилинади, чегараларда назорат кучайтирилади.

    Пабло Эскобар эса бу ҳаракатларга сиёсатчи, прокурор, журналист ва полициячиларни ўлдириш билан жавоб беради. Мафия билан уруш даврида умумий ҳисобда ўн минглаб инсонлар ҳалок бўлади. Эскобар Боготада ичида юзлаб одамлар бўлган самолётни портлатиб юборади. Ўша самолётда Колумбия президенти Сесар Гавирия Трухилё ҳам бўлиши керак эди, аммо кейинчалик давлат раҳбари ушбу рейсга чиқмагани маълум бўлади. Эскобарнинг бундай шафқатсизликлари жамоатчиликнинг унга нисбатан фикри ўзгаришига сабаб бўлади.

    АҚШ Колумбия ҳукуматидан Пабло Эскобарни уларга беришни сўрайди. Тез орада Колумбияга АҚШ махсус хизматлари агентлари келади. Улар мафия гуруҳига қарши курашда колумбиялик ҳамкасбларига ёрдам беради. АҚШ аралашуви кўп нарсани ҳал қилади. Америкаликлар наркобаронга қарши операцияларни молиялаштиради, махсус кучларнинг элита қисмлари Эскобарни қидириш учун ёллайди. Натижада бирин-кетин энг йирик наркобаронлар қўлга олина бошланади ва АҚШ қамоқхоналарига жўнатилади.

    Барчаси ёмон томонга кетаётганини тушунган Эскобар Колумбиянинг энг обрўли кишиларини гаровга олади ва ҳукумат билан музокара ўтказиб, қамоққа тушишга рози эканлиги, аммо бунинг эвазига ўзини АҚШга экстрадиция қилинмаслигини талаб қилади. Гаровга олинганларнинг бой қариндошлари босими натижасида Колумбия ҳукумати Эскобарни экстрадиция қилмасликка рози бўлади.

    Қамоққхона-оромгоҳ La Caterdal

    Ҳукуматга таслим бўлган Пабло Эскобар ўзи учун алоҳида қамоқхона қуришга ҳам рухсат олади. Қамоқхона Маделлин шаҳри яқинида барпо этилади. Унга La Caterdal (испанчада ибодатхона дегани) номи берилади.

    La Caterdal қамоқхонаси

    La Caterdal қамоқхонаси
    Фото: ВидеоҲиве

    La Caterdal Колумбия армияси аскарлари томонидан қўриқланади, аммо махсус кучлар қамоқхонага 20 километрдан яқинроқ жойлашиши тақиқланади. Эскобарнинг оиласи ва дўстлари уни кўриш учун хоҳлаган пайт келиши мумкин бўлади.

    Қамоқхона ҳақиқий оромгоҳ эди. Бассейн, спорт майдони, тунги клуб ва саунага эга бу оромгоҳга ҳар куни кўплаб футбол юлдузлари, наркобизнесменлар ва енгилтабиат қизлар ташриф буюрарди.

    La Caterdal’да бўлишига қарамай Эскобар мамлакатдаги кокаин савдосини ҳали ҳам назорат қилиб турарди. Унинг ёнига қора дори савдогарлари кўп келарди. Қолаверса, Эл Патроннинг Маделлин кўчаларида юрганини ҳам тез-тез кўриб қолишарди. Булардан хабар топган Колумбия президенти Эскобарни давлат қамоқхонасига ўтказишга буйруқ беради.

    Қочиш ва янги рақиб

    Буйруқдан хабар топган Эскобар қочишга қарор қилади ва 1992 йили La Caterdal’дан қочиб кетади. Лекин унинг борадиган жойи кам эди. АҚШ ва Колумбия махсус хизматлари наркобаронга қарши катта операция бошлайди. Паблонинг дўстлари уни тарк этади.

    Пабло Эскобар аллақачон кучидан айрилиб бўлганди, бироқ катта бойликка эга эди. У ҳукумат билан яна музокара олиб боришга уринади, аммо ҳукумат бу сафар музокара ўтказишни хоҳламайди. Улар Эскобарни ушлаш ва йўқ қилишга қарор қилади. Пабло Эскобар боши учун 10 миллион доллар мукофот ваъда қилинади. Бу ўша пайтдаги Колумбия президентининг 200 йиллик маошига тенг сумма эди.

    Расмийларга босим ўтказиш учун Пабло Эскобар Богота марказида террор акти ўтказади. Акт натижасида йигирмадан ортиқ инсон ҳалок бўлади, кўплар жароҳат олади. Бироқ бу теракт Пабло учун акс таъсирга эга бўлади. Колумбияда Эскобар ва кокаин савдосига қарши кўнгиллилар ташкилоти — Лос-Пепес пайдо бўлди. Ташкилот сафини собиқ ҳарбийлар, оддий аҳоли вакиллари ва Эскобарнинг душманлари тўлдиради. Қўшин ва полициядан фарқли равишда Лос-Попес қонунни четга суриб, Эскобар каби ҳеч кимга шафқат қилмайди. Наркотик савдогарлари, Эскобарнинг дўст ва яқинлари, жами саккиз юздан ошиқ одам Лос-Пепес партизанлари томонидан ўлдирилади.

    Минглаб инсонлар ёстиғини қуритган қотил қандай ўлдирилди?

    Оиласини жуда яхши кўрувчи Эскобар Лос-Пепеснинг уларни ўлдиришидан хавотирга тушади ва уларни чет элга юбормоқчи бўлади. Бироқ оиланинг Германияга кетиш режаси амалга ошмайди.

    1993 йил 2 декабрь куни оиласи билан бир йилдан бери кўришмаётган Эскобар уларга қўнғироқ қилади. Суҳбат доимгидек икки дақиқадан ошмаслиги керак эди, шунда детективлар Эскобар турган жойни аниқлашга улгурмасди. Бироқ Эл Патрон бу сафар хавфсизлик унутади ва ўғли Хуан Эскобар билан беш дақиқадан кўпроқ гаплашади. Бу вақт суҳбатни эшитаётган АҚШ ва Колумбия агентлари учун Эскобарнинг қаерда эканини аниқлашга етарли бўлади. Орадан бир неча дақиқа ўтиб Маделлиндаги холасининг уйида яширинган Эскобар хавфсизлик кучлари томонидан тўлиқ қуршовга олинади. Наркомафия уларнинг келиши биларди ва аммо у қочиб кетишга улгурмади.

    Пабло Эскобарнинг ўлдирилиши

    Пабло Эскобарнинг ўлдирилиши
    Фото: Reddit

    Уйга бостириб кирган аскарлар Пабло Эскобарнинг содиқ соқчисини ўлдириб, Эл Патроннинг ўзини том бўйлаб қочаётганда отиб ўлдиради. Минглаб инсонлар ёстиғини қуритган, юз минглаб инсонларни қора оғу билан заҳарлаган ва охиригача ўз қудратига ишонган ХХ асрнинг энг йирик наркомафияси шу тариқа ҳаёт билан видолашади.

    Қизиғи 3 декабрь куни минглаб колумбияликлар Эскобар ўлими муносабати билан кўзларида ёш билан Маделлин кўчаларига чиқишади. Унинг дафн маросимида йигирма беш минг инсон қатнашади. Эскобарнинг оиласини давлат ўз ҳимоясига олади.

    Эл Патрон Маделлин шаҳри жанубидаги Монтесакро қабристонига дафн этилади. Бугунги кунда Эскобарнинг қабрини ҳар куни ўнлаб одамлар зиёрат қилади. Колумбияликларнинг кўпчилиги уни авлиё сифатида кўради.

    «Кокаин қироли» ҳаёти  ҳақида машҳур Netflix кинокомпанияси томонидан «Наркос» сериали суратга олинган.

    02.01.2022, 17:31   Изоҳ (0)   40276
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Австрия собиқ канцлери Себастьян Курц америкалик миллиардер Питер Тилнинг компаниясида ишлайди

    02.01.2022, 16:54

    Мисрда кучли ёмғирлар, дўл ва туман оқибатида уч киши ҳалок бўлди (видео)

    02.01.2022, 16:11

    Рамзан Қодиров ва ота-онаси «Чеченистонда хизмат кўрсатган ҳуқуқ ҳимоячиси» медали билан тақдирланди

    02.01.2022, 14:11

    Афғонистон миллий қаҳрамони, «Панжшер арслони» Аҳмад Шоҳ Масъуд. Ватани озодлиги, тинчлиги ва дунёвийлиги учун курашган генералнинг хоинона ўлдирилиши

    02.01.2022, 13:31

    Россиянинг Косоводаги БМТ миссияси дипломати persona non grata деб эълон қилинди

    02.01.2022, 12:09

    Байден Колорадода ўрмон ёнғинлари сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилишни маъқуллади

    01.01.2022, 23:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.