Ушбу мазали таом оиланинг барча аъзоларига манзур келиши табиий.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ филеси – 4 дона;
- помидор – 1-2 дона;
- пиёз – 1 дона;
- пишлоқ – 80-100 грамм;
- ўсимлик ёғи – 1 чой қошиқ;
- сметана ёки майонез – 3-4 ош қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- Товуқ филеси қандолат плёнкасига ўралиб, яхшилаб урилади ва туз, зираворлар сепилади.
- Пиёз ва помидор думалоқ шаклда тўғралади.
- Пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
- Товуқ бўлаклари ёғланган қолипга жойлаштирилади. Устидан сметана ёки майонез суртилади. Сўнгра помидор ва пиёз терилиб, пишлоқ сепилади.
- Таом 190 даража печда 30 дақиқа давомида пиширилади.
Мавзуга доир:
- Ичи брокколи ва пишлоқ билан тўлдирилган картошкали таом рецепти
- Байрам дастурхонига кўрк бағишловчи егулик: киви ва пишлоқли бутерброд тайёрлаймиз
- Сабзавотларга соя соуси қўшиб тайёрланадиган пишлоқли шўрва рецепти
- Ноодатий усулда тайёрланадиган мазали картошкалар
- Печда товуқ филеси, қўзиқорин ва пишлоқдан тайёрланадиган мазали таом рецепти
Изоҳ (0)