Ушбу ширинлик нафақат таъми, балки фойдали экани билан ҳам ўзига хосдир.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ— 85 г;
- шакар — 110 г;
- тухум — 170 г;
- ун — 200 г;
- разрихлитель — 1 г;
- мускат ёнғоғи — 1 г;
- долчин — 1 г;
- туз — 1 г;
- асал — 25 г;
- қовоқ пюреси — 150 г;
- олма пюреси — 60 г;
- апельсин шарбати — 20 мл;
- ёнғоқ — 60 г;
- қовоқ уруғи — 10 г.
- қаймоқ — 300 мл;
- карамелли шоколад — 100 г;
- асал — 6 г;
- туз.
- Сариёғга шакар кейин эса тухум қўшиб миксерда аралаштиринг.
- Ун, разрихлитель, туз ва майдаланган апельсин пўстини қўшинг.
- Асал, пюрели аралашма ва шарбат, шунингдек, майдаланган ёнғоқ қўшиб аралаштиринг.
- Кекс пиширишга мўлжалланган махсус идишга ёғ суртиб, ун сепинг.
- 175 даража қизиган оловда 35-45 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Қаймоққа асал қиздириб олинг.
- Шоколад қўшиб блендерда аралаштиринг.
- 6 соатга совиткичга қўйинг.
- Тайёр бўлганидан кейин хамир устидан қуйинг.
- Хоҳишга қараб исталган мева билан безасангиз бўлади.
Изоҳ (0)