Байрам дастурхони учун мазали бўлиши билан бирга ажойиб кўринишга эга пишлоқ ва колбасадан кулба газагини тайёрлаймиз.
Керакли маҳсулотлар:
- қаймоқ-пишлоқ – 230-250 грамм;
- сметана – 80 грамм;
- қаттиқ пишлоқ – 230-250 грамм;
- кракерлар – 2 қадоқ;
- дудланган колбаса ва таёқчалар, саримсоқ кукуни, туз ва зираворлар.
- Қаймоқли пишлоқ, сметана, саримсоқ кукуни, туз ва зираворлар миксер қилинади.
- Устидан қаттиқ пишлоқ қирғичдан ўтказиб солинади.
- Тайёр бўлган аралашма музлаткичга 1 соатга қўйилади.
- Массанинг усти бир текисда бўлиши учун кракерлар териб чиқилади.
- Кулбанинг дераза эшиги учун жой қолдирилади.
- Массанинг тепа қисмига том шаклида колбаса терилади. Пастки қисми эса дудланган таёқча билан ўралади.
- Дераза ва эшик қисмига пишлоқ билан безак берилади.
- Дастурхонга тортиш учун музлаткичда 30-60 дақиқага қолдирилади.
Изоҳ (0)