• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Пора билан қўлга тушган «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» собиқ бош директори 8 йилга қамалди

    «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» собиқ бош директори Муродбой Базаримбетов пора олишда гумон қилиниб, ҳибсга олингани ҳақида 2021 йил 8 январь куни маълум қилинганди.

    Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»

    Фото: «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси»

    Қайд этилишича, Базаримбетов ўртага ишончли одамини қўйиб, ёнилғи қуйиш шохобчасини электр тармоғига улаб бериш учун тадбиркордан 20 минг АҚШ доллари сўраганликда гумонланган. Кейинчалик бу қиймат 15 мингга туширилган.

    Шундан сўнг тадбиркор депутатга шикоят қилган. У эса ўз навбатида ҳуқуқ-тартибот идораларини хабардор қилган.

    Улар махсус тадбирда ўртадаги шахсни ҳамкорлик қилишга кўндирган. 24 декабрь куни ўртадаги ишончли шахс пулни Базаримбетовнинг кабинетига киритиб берганидан сўнг, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари раҳбарни қўлга олган.

    Тезкор тадбирда ўртадаги шахс ва раҳбарнинг мулоқоти ёзиб олинган. Аудиоёзувларда раҳбарнинг ўртадаги шахсга қарата айтган «Пулнинг ҳаммасини бердими? Ҳаммасини олдингми? Мана бу тумбочкага қўй», деган сўзлари бор.

    Декабрь охирида Хоразм вилоят судининг ЖИБ судлов ҳайъатида «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ собиқ бош директори Муродбой Базаримбетов ва жамият бўлимининг собиқ бошлиғи К.Б.га нисбатан Хива шаҳар судининг 9 июлдаги ҳукми юзасидан берилган апелляция шикояти кўриб чиқилди.

    Хоразм вилоят судининг ЖИБ судлов ҳайъати биринчи инстанция суди ҳукмини ўзгаришсиз қолдириш, апелляция шикоятларини қаноатлантирмаслик тўғрисида ажрим чиқарди.

    Ҳукмга кўра, Муродбой Базаримбетовга Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда пора олиш) билан 45-модда (муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш) қўлланиб, 3 йил давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотларда моддий жавобгар шахс ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 57-модда (енгилроқ жазо тайинлаш) қўлланиб, 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унга жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

    Унинг шериги К.Б.га эса Жиноят кодексининг 28 ва 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан 45-модда қўлланиб, 2 йил давлат иштирокидаги корхона ва ташкилотларда моддий жавобгар шахс ҳамда мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, 57-модда қўлланиб, 6 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Унга ҳам жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланган.

    Суд ҳужжатларига кўра, судланувчилар олдиндан жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлиб, Тупроққалъа тумани, «Соримой» посёлкасида янгидан ташкил қилинаётган «Б.А.М.» МЧЖга қарашли автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчаси учун ўрнатиладиган трансформатор пунктини 6-10 киловаттлик электр линиясига яқин таянчдан улаб бериш бўйича мурожаат қилганидан фойдаланган.

    К.Б. тадбиркорнинг ушбу мурожаати натижаси тўғрисида сўраган З.А.га ишини ижобий ҳал қилиб беришини айтиб, бунинг эвазига тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари олиб беришини айтган.

    К.Б. Хонқа тумани ҳудудида З.А.дан Nexia-3 русумли автомашинаси салонида 15 минг долларни Муродбой Базаримбетовга пора тариқасида олиб бориб бериш учун олганида ушланган ва пора олиш жиноятини содир қилишда иштирокчилик қилган.

    Давом эттирилган тадбир натижасида Муродбой Базаримбетов ўз хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда К.Б.дан 15 минг долларни олганида қўлга тушган.

    Тарафлар апелляция инстанцияси судининг ажрими устидан Олий суд ЖИБ судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят, протест билдириши мумкин.

    Аввалроқ Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилганди.

    30.12.2021, 20:51   Изоҳ (0)   22081
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

    30.12.2021, 20:12

    Қашқадарёдаги чойхонада маст эркак ҳамқишлоғини пичоқлаб ўлдирди

    30.12.2021, 19:55

    Нарзулло Обломуродов Давлат экология қўмитаси раиси лавозимига тайинланди

    30.12.2021, 18:53

    Ўзбекистонда доллар курси 3 кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    30.12.2021, 18:11

    Наманганда 420 та оила Янги йилни янги уйларда қарши оладиган бўлди

    30.12.2021, 17:25

    Ўзбекистонда сўнгги 6 ой ичида илк бор коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади

    30.12.2021, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.