Нарзулло Обломуродов Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 30 декабрь куни палатанинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда депутатлар мазкур лавозимга Обломуродов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллаган.
Эслатиб ўтамиз, Нарзулло Обломуродов 2021 йил февраль ойида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб сайланганди. Кейинчалик у президентлик сайловида Экопартиядан номзод сифатида тасдиқланган. 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда у 670 минг 641 та овоз билан 4-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)