Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида 16 минг 822 та эгизак чақалоқ туғилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 376 тага кўпайган. Ҳудудлар кесимида туғилган эгизак чақалоқлар сони қуйидагича:

  • Самарқанд — 2154 та;
  • Андижон — 1797 та;
  • Қашқадарё — 1716 та;
  • Наманган — 1468 та;
  • Тошкент — 1405 та;
  • Сурхондарё — 1370 та;
  • Фарғона — 1240 та;
  • Тошкент шаҳри — 1229 та;
  • Бухоро — 932 та;
  • Хоразм — 874 та;
  • Қорақалпоғистон — 785 та;
  • Жиззах — 769 та;
  • Навоий — 584 та;
  • Сирдарё — 499 та.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 832,4 минг туғилиш қайд этилган. Ноябрь ойининг ўзида эса республикада жами 79213 та чақалоқ туғилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 10 йил давомида уч нафар эгизаклар туғилиши 4 бараварга кўпайди. 2021 йилнинг биринчи ярмида эгизаклар сони бўйича Самарқанд вилояти етакчи бўлган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги оилаларнинг аксарияти нечта болали экани, қайси вилоятдаги оилалар энг серфарзанд экани маълум бўлганди.