• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёда қиймати салкам 3,5 млрд долларлик Uzbekistan GTL заводининг ишга туширилиши бошланади

    Қашқадарё вилоятида 25 декабрь куни синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича Uzbekistan GTL заводининг очилиш маросими бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. Бу ерда йилига умумий қиймати 1 миллиард доллар ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёлари ишлаб чиқарилади.

    Фото: Telegram / @Press_Secretary_Uz

    Фото: Telegram / @Press_Secretary_Uz

    Бу каби йирик лойиҳалар туфайли Ўзбекистон босқичма-босқич табиий газ хом ашёси экспортидан воз кечиб, нефть маҳсулотлари импортини камайтирмоқда. «Бу эса, энергетик мустақиллигимизни мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшилаётганидан далолат беради», — дейилади вазирлик ахборотида.

    Таъкидланишича, UzGTL мажмуаси — инновацион ишлаб чиқариш намунасидир. Шунингдек, МДҲ ҳудудидаги энг замонавий ва инновациялардан бири бу — корхонанинг марказий бошқарув пульти ва завод марказий лабораториясидир.

    Шу билан бирга, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган ортиқча буғ ҳисобига электр энергияси автоном тарзда ишлаб чиқариладиган Uzbekistan GTL заводини электр энергияси билан таъминлаш масаласи ҳам инновацион тарзда ҳал қилинди. Шундай қилиб, корхона нафақат ўз фаолияти учун зарур бўлган электр энергиясини мустақил равишда ишлаб чиқаради, балки зарур ҳолларда ишлаб чиқарилган электр энергиясининг қўшимча ҳажмини миллий электр тармоқларига ҳам етказиб беради.

    GTL технологиясини танлаш нафақат бугунги кунда бутун дунёда талаб қилинадиган бундай синтетик суюқ ёқилғининг импорт ўрнини босиш билан, балки маҳсулотларнинг экологик жиҳатдан тозалиги билан ҳам боғлиқдир. Дизель двигателли автомобилларда 100 фоиз GTL ёқилғисидан фойдаланиш чиқиндиларни камайтириш орқали ҳаво сифатини яхшилаш ёрдам беради. GTL ёқилғиси деярли заҳарли чиқиндиларсиз ёнади, карбонат ангидрид чиқиндиларини камайтиришга муносиб ҳисса қўшади.

    Бундан ташқари, инновацион технологиялар асосида қайта ишланган газдан замонавий юқори сифатли UzGTL маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Чунки хом-ашё сифатида табиий газдан этан, пропан, бутан каби компонентларни чиқариш орқали турли полимер маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи Шўртан газ-кимё мажмуасида қайта тозаланган табиий газнинг бир қисмидан фойдаланилиши муҳим аҳамият касб этади.

    Шу билан бирга, UzGTL заводида ишлаб чиқарилган нафта полимер маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун Шўртан газ-кимё мажмуасининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш объектларига қайта ишлаш учун юборилади ва шу орқали ягона нефть-газ-кимё кластери яратилади.

    UzGTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш лойиҳаси яратилишида Sasol (Жанубий Африка), Haldor Topsøe (Дания), Chevron (АҚШ) ва Honeywell каби етакчи компанияларнинг илғор технологик ечимларидан фойдаланилган.

    UzGTL синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуасида йилига 3,6 миллиард куб метр газ қайта ишланади, ундан йилига 1,5 миллион тонна юқори сифатли ва экологик тоза синтетик ёқилғи, жумладан, 307 минг тонна керосин, 724 минг тонна синтетик дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

    Юқори халқаро стандартларга жавоб берадиган UzGTL маҳсулотлари биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига, хусусан, дизель ёқилғиси ва керосинга, шунингдек, суюлтирилган газга бўлган ички эҳтиёжини қоплаш учун етказиб берилади. Қолаверса, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар юқори сифатли бўлгани учун экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд бўлади.

    UzGTL заводи Ўзбекистонда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш соҳасида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларнинг намунаси ва мамлакат нефть-кимё саноатининг ривожланиш суръатларининг бир кўрсаткичи ҳисобланади.

    Фото: Telegram / @Press_Secretary_Uz

    Фото: Telegram / @Press_Secretary_Uz

    Маълумот учун, синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича GTL лойиҳасининг умумий қиймати 3,42 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. GTL лойиҳасини молиялаштиришда Хитой Давлат тараққиёт банки (CDB), Корея экспорт-импорт банки (KEXIM), Корея савдо ва суғурта корпорацияси (K-SURE), «Газпромбанк», «Росексимбанк», Россия экспорт кредитларини суғурталаш агентлиги (EKSAR), Credit Suisse, MUFG, Mizuho, Woori Bank, SMBC каби халқаро ташкилотлар иштирок этди. Лойиҳанинг бош пудратчиси — Hyundai Engineering, Hyundai Engineering and Construction (Жанубий Корея) ва Enter Engineering (Сингапур) консорсиуми ҳисобланади.

    25.12.2021, 11:07   Изоҳ (0)   28270
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Ғузордаги Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади

    25.12.2021, 10:48

    Қаршидаги заправкаларда Аи-80 бензинининг номи ва нархи бор, аммо ўзи йўқ. «Ўзбекнефтгаз» масъуллари эса буни инкор этмоқда

    25.12.2021, 10:34

    Тошкентдаги 3 та масжидда фуқароларнинг телефони ва пулларини ўғирлаган хавфли рецидивист 7 йилга қамалди

    25.12.2021, 10:13

    Ўзбекистонда 2022 йил баҳор мавсумида 125 млн дона кўчат экилади

    25.12.2021, 09:33

    Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси ўқувчилардан 914,4 млн сўмни ноқонуний йиғмоқчи бўлгани аниқланди

    25.12.2021, 08:31

    Британиянинг Metito компанияси Наманганда 90 млн долларлик канализация қуради

    25.12.2021, 08:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.