• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршидаги заправкаларда Аи-80 бензинининг номи ва нархи бор, аммо ўзи йўқ. «Ўзбекнефтгаз» масъуллари эса буни инкор этмоқда

    «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда 17 декабрдан эътиборан Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўмдан сотувга чиқарилгани ҳақида хабар берилганди. «Дарё»нинг Қашқадарё вилоятидаги мухбири маълумотига кўра, вилоятдаги «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли мавжуд тўртта заправканинг учтасида Аи-80 маркадаги бензин нархи ва номи бор, аммо бензиннинг ўзи йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, Қарши шаҳридаги «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда, жумладан, Шароф Ғаниев масъуллигидаги икки заправкада Аи-80 бензини 6500 сўм экани ёзилган. Бироқ заправкада мазкур маркадаги бензиннинг ўзи йўқ. АЁҚШдан 50 метр нарида эса айнан шу маркадаги бензин «қўлда» 7000 сўмдан сотилмоқда. Таъкидланишича, Шаҳрисабздаги АЁҚШ ҳам шу аҳвол ва ушбу заправка аксар ҳолларда ёпиқ бўлади.

    «Бу муаммони сиз ёки мен ҳал этолмаймиз. Бу жуда катта муаммо», — дейди Қаршидаги «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларга раҳбарлик қилаётган Шароф Ғаниев.

    Мазкур муаммони ёритмасликни маслаҳат берган Шароф Ғаниевнинг айтишича, Аи-80 бензини уларга айнан Тошкент шаҳридан олиб келинади. Халқ тилида «Жайҳун» номи билан машҳур бўлган «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли учинчи заправкага эса ёқилғини «Қарши нефть базаси» МЧЖ етказиб беради. Шу боисданми бу заправкада аҳён-аҳёнда Аи-80 бензинини 6500 сўмдан топиш мумкин.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Шароф Ғаниевнинг сўзларига кўра, Аи-80 бензини уларга етарли даражада етказиб берилмаяпти. Шу сабаб ҳам унинг раҳбарлигидаги ҳар икки заправкада арзон маркадаги бензинни топиш амримаҳол.

    Мазкур ҳолатга муносабат билдирган «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбари Сиёвуш Ҳошимов нафақат Қашқадарёдаги, балки барча вилоятлардаги «Ўзбекнефтгаз» АЖ заправкаларига ҳар куни етарлича, талаб қилинган миқдордаги Аи-80 маркали арзон бензини етказиб берилмоқда.

    «Бу борада бизда муаммо йўқ. ‘Ўзбекнефтгаз’ АЖга қарашли Қарши шаҳридаги учта, Шаҳрисабз шаҳридаги 1 та заправкага 3 мингдан 7 минг литргача Аи-80 маркали арзон бензин етказиб берилмоқда. ‘Қарши нефть базаси’ МЧЖга қарашли ‘Жайҳун’ заправкасига эса бундан ҳам кўп, чекланган миқдорда Аи-80 маркали ёқилғи етказиб берилмоқда», — дейди Сиёвуш Ҳошимов.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот хизмати раҳбарининг қўшимча қилишича, Қарши шаҳридаги заправкаларда Аи-80 маркали бензин бўлмаса-да, нархи 6500 сўм экани ёзилган бўлиши шарт.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Биз нархни назорат қилиш мақсадида шундай талаб қўйганмиз. Яъни Аи-80 маркали бензин ҳатто тугаб қолган бўлса ҳам, унинг 6500 сўм экани, нархнинг тушгани ёзилиб туриши керак. Боиси Аи-80 маркали бензин шу нархдан юқори бўлмаслиги лозим», — дейди Сиёвуш Ҳошимов.

    Исми сир қолишини истаган яна бир масъулнинг, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШ масъулларидан бирининг айтишича, Аи-80 бензининг нархини арзон қилиш бу маҳсулотнинг сунъий тарзда камайишига олиб келган.

    «Нархни мажбуран арзон қилиш билан иш битмайди. Фалон сўмда сотасан дейишсаю, у нарх қопламаса. Яъни Тошкентдан шу маркали бензинни олиб келиш харажатлари ошиб кетса, қандай қилиб арзон нархда сотиш мумкин», — дейди бу ҳақда гапирган масъул.

    «Дарё» мухбири «Ўзбекнефтгаз» АЖга қараши заправкадан 50 метр нарида Аи-80 бензинини 7000 сўмдан исталганча топиб беришини маълум қилган суҳбатдошларни ҳам тинглаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Тирикчилик, ака, шу бензинга талаб бор», — дейди арзон бензинни бошқа заправкадан олиб келиб, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қараши заправка олдида сотаётган ҳайдовчи.

    Аниқланишича, вилоятдаги мавжуд хусусий заправкаларда Аи-80 маркали бензин 7000 сўмдан 7800 сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 17 ноябрдан буён биржа савдоларида Аи-80 бензинининг нархида тушиш кузатилмоқда. Шу куни савдоларда бензин нархи 9 миллион 365 минг сўмгача тушиб, 15 ноябрга нисбатан 8 фоизга арзонлашган. 18 ноябрь куни эса 9 миллион 180 минг 500 сўмга пасайиб, 9 фоизга арзонлашган. 22 ноябрь ҳолатига кўра бензин нархи ҳамон тушишда давом этмоқда. Биржа матбуот хизматининг маълум қилишича, 15–21 ноябрь кунлари бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129 400 сўмдан 9 168 400 сўмгача, яъни 9,5 фоизга пасайган. 23 ноябрь куни Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 маркали бензин нархи бир ҳафтада 15 фоизга арзонлашгани маълум бўлди.

    Мавзуга доир: 

    • «Ўзбекнефтгаз» Аи-80 ўрнига Аи-92 бензини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
    • «Сўкиб кетадиган ҳайдовчилар кўпайди». Тошкент заправкаларидаги нархлар бўйича репортаж

    25.12.2021, 10:34   Изоҳ (0)   34892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги 3 та масжидда фуқароларнинг телефони ва пулларини ўғирлаган хавфли рецидивист 7 йилга қамалди

    25.12.2021, 10:13

    Ўзбекистонда 2022 йил баҳор мавсумида 125 млн дона кўчат экилади

    25.12.2021, 09:33

    Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси ўқувчилардан 914,4 млн сўмни ноқонуний йиғмоқчи бўлгани аниқланди

    25.12.2021, 08:31

    Британиянинг Metito компанияси Наманганда 90 млн долларлик канализация қуради

    25.12.2021, 08:00

    Эртак айтиб бераётган президент, Рождествога аталган парад, қироличанинг байрам табриги. 24 декабрь суратлари

    25.12.2021, 00:12

    Жиззахда Nexia билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилди

    24.12.2021, 23:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20

    Париждан Лиссабонгача: ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг қулай шаҳарлар рейтинги эълон қилинди

    Саёҳат | 2 август, 16:55

    Конор Макгрегор Ирландия президентлигига ўз номзодини қўяди

    Дунё | 2 август, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.