Президент Шавкат Мирзиёев Uzbekistan GTL заводига вертолётда етиб келди ва очилиш маросимидан аввал мутасаддилар тақдимоти билан танишди.

Фото: Азиза Қурбонова

«Ҳар бир кон — бу Худонинг бизга берган марҳамати, неъмати, имконияти. Бу имкониятдан фойдаланганда Худодан қўрқиб, бандасидан уялиб, пок бўлиб иш олиб борилса, илм ва инновация бирлаштирилса, натижа кутилганидан ҳам зиёд бўлади. Бу мажмуа салоҳияти кўзланганидан 2-3 баравар кўпроқ. АҚШ, Канада, Россиядан ҳамкорлар келяпти бизга. Улар потенциални юқори баҳолаяпти, ишоняпти. Ҳамкорлар билан инновацион технология бўйича иш олиб боришимиз зарур.

Менга февраль ойида тақдимот қиласизлар (мутасаддиларга қарата). Кафолатланган хом ашё керак бу мажмуага. Худо хоҳласа, 2022 йил 1 март куни мажмуа тўлиқ режимга ўтади. Ҳар бир кун ғанимат. Биз халқ манфаати учун ҳар бир кунни ғанимат билиб ишлашимиз, тезроқ тўлиқ қувват иш режимига ўтишимиз керак», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Азиза Қурбонова

Муаллиф:Азиза Қурбонова