• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мен кўрган Житиэл — Uzbekistan GTL

    Очиғини айтаман, шу пайтгача GTL деса, қандайдир тантанали ажнабий компания номининг қисқартмаси деб ўйлардим.

    Кеча Қашқадарёнинг Ғузорига келишим билан эшитган биринчи янгилигим — аббревиатуранинг мазмуни бўлди: «Gas To Liquid» — газдан суюқликка. Шу иккита сўз бутун мажмуанинг ишлаш принципини ифодалайди. Яъни, нефть захиралари кўп бўлмаган Ўзбекистон газдан ёқилғи олишни мақсад қилган.

    Фото: Азиза Қурбонова

    Фото: Азиза Қурбонова

    Катта айлана омборлар, темир конструкциялар, баланд трубалар — оддий одам кўзи ва сўзида шундай — кўрганда тушунарсиз чалкашликларга ўхшайди. Фан ва технологиядан сал хабари борлар эса бу ерда турган нарсаларнинг қайси бири компрессору, қай бири реактор эканини, бу нақадар мураккаб технологиялар мажмуи эканини билади.

    Гап қиймати 3,42 миллиард долларга тенг, йилига 1 миллиард доллар ёки 12,8 триллион сўмдан ортиқ импорт ўрнини босувчи нефть маҳсулотлари ва углеводород хом ашёлари ишлаб чиқариладиган комплекс ҳақида кетяпти.

    Фото: Азиза Қурбонова

    Фото: Азиза Қурбонова

    Бош муҳандис Одилбек Каримовга қисқа ва «иккичи» саволлар бердим. Токи, худди мен сингари соҳадан узоқ бўлган одамларга тушунарлироқ бўлсин.

    Бу завод Ўзбекистоннинг оддий фуқароси ҳаётига қанчалик таъсир қилади, унинг қайси муаммосини ҳал қилади?

    — Ҳамма нарса бозор талабидан келиб чиқади. Агар талаб жуда юқори бўлиб, таклиф кам бўлса, нарх ҳам шунга яраша бўлади. Агар сиз таклифни кўпайтирадиган бўлсангиз, нарх ҳам бир маромга кела бошлайди. Масалан, бизда ҳозир Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари дизель етказиб беришга ихтисослашган, лекин бу заводлардаги дизель ишлаб чиқариш ҳажми етарли бўлмагани боис, баъзи компаниялар йилига, адашмасам, 200—400 минг тонна дизель ёқилғисини четдан олиб келмоқда. GTL’да эса салкам 724 минг тонна дизель ишлаб чиқарилади. Бу билан дизель импортини тўлиқ ёпиш мумкин. 1 тонна дизель ўртача 600 доллар бўлса, 200 минг тонна — қарийб 120 миллион долларга тенг дизель импортига чек қўйиш мумкин.

    Фото: Азиза Қурбонова

    Фото: Азиза Қурбонова

    Лойиҳа қарийб 10 йилда ўзини оқлайди деган гап эшитдик. Ҳар бир технологиянинг эксплуатация даври бўлади. 10 йилдан кейин яна шунча харажат қилиб технологияни янгилашга эҳтиёж сезилмайдими?

    — Йўқ. Бизнинг ҳар бир асосий қурилмаларимизга ишлаб чиқарувчи томонидан берилган кафолат муддати камида 25 йил. Бундан ташқари, лойиҳа ижобий прогнозларга кўра, 10 йил эмас, қисқа вақтда ўзини оқлаши кутилмоқда. Албатта, технологияларни тўғри эксплуатация қилиш, мойини, подшипникларини вақтида, билиб алмаштириш жуда муҳим. Бунинг учун кадрларни жалб этиш керак. Биз ҳозир электрон тизим қилиб боряпмиз. Ҳар бир қурилма ҳақидаги маълумотлар киритилади ва таъмирлаш вақти келган-келмагани, режими ҳақида ахборот беради. Тўғри эксплуатация қилинса, завод узоқ йиллар ишлайди.

    Сиз кўзлаётган узоқ йилларга етадиган газ ресурсларимиз, захираларимиз борми ўзи?

    — Газ захиралари бўйича «Ўзбекнефтгаз» иш олиб бормоқда. Хом ашё сифатида завод яқинидаги Шўртан газ-кимё мажмуасида қайта тозаланган табиий газдан фойдаланилади. Бир нарсани ҳисобга олишимиз керак — нефти кўп давлатларда GTL каби заводларга катта эҳтиёж йўқ. Улар биз хоҳлаётган дизель ёки бошқа маҳсулотларни жуда оддий технология — атмосфера босимида осонлик билан чиқариб олади. Бунга кўп пул тикиш ҳам керак эмас, рисклари ҳам кам. Масалан, Хитой газ захираси кўп бўлгани билан, жуда катта ҳажмда нефть импорт қилади. Денгиз йўли очиқ. Бизнинг нефть импорти бўйича имкониятларимизни кўриб чиқсак, транспорт харажатлари жуда катта.

    Фото: Азиза Қурбонова

    Фото: Азиза Қурбонова

    Ҳар қандай лойиҳада риск бўлади. Бу лойиҳанинг рисклари нимада?

    — Асосан иқтисодий рисклар бўлган. Бошида молиявий модель қилинган. Лойиҳа жуда улкан, деярли 3,4 миллиард долларга баҳолангани учун дастлаб молиявий манба керак эди. Қаердан пул олиш мумкин? Бу лойиҳага ишониб ким пул беради? Лойиҳа амалга ошгач, маҳсулотни бемалол сотиб, пулни қайтариб олиш имкониятлари ўрганилган. Кредиторлар пул беришдан олдин «due diligence» қилган, яъни ҳар жиҳатдан, иқтисодий, техник, ҳуқуқий томондан ўрганган. Ўзбекистон маблағни олгач, уни тўлиқ қайтара олиш имконияти борми-йўқми, шунга баҳо берилган.

    Кейин лойиҳалаш босқичи бўлди. Бунинг ҳам ўзига яраша қийинчиликлари бор: халқаро ва маҳаллий стандартларни, экологик нормаларни ҳисобга олиш зарур. Қурилмаларнинг танланиши ва сифати жиҳатидан ҳам рискларни йўқ қилиш учун улар Япония ва Германиядан олиб келинди. Заводнинг юраги — ишлаб турган механизм ҳисобланади. Бу айланувчи механизмлар, компрессорлар, насослар — булар бир муддатга тўхтаб қолса, қайта ишга тушириш узоқ вақт талаб этади. Заводнинг бир кунлик тўхтаб қолиши 2 миллион доллар зарар келтиради. Биз бу рискларни олдини олишга қодирмиз, бунга йўл қўймаймиз.

    Фото: Азиза Қурбонова

    Фото: Азиза Қурбонова

    Uzbekistan GTL заводида неча хил маҳсулот чиқарилади?

    — Йилига 1,5 миллион тонна юқори сифатли ва экологик тоза синтетик ёқилғи, жумладан, 307 минг тонна керосин, 724 минг тонна синтетик дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта ва 53 минг тонна суюлтирилган газ (пропан, бутан) каби нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

    GTL — бу уникал лойиҳа. Мақсадимиз максимал даражада давлатга ва жамиятга фойда олиб келиш, cолиқ тушумини ошириш, экспортни кўпайтириш. Ходимларимизнинг 90 фоизи олий маълумотли. Биз максимал даражада автоматлаштириш йўлидан боряпмиз, чунки бу қийин технология. Битта қурилмада 3000 градус ҳарорат бор. Энг паст харорат — -192 даража совуққа тенг. Бошқариш учун мукаммал даражадаги назорат-ўлчов аппаратларидан фойдаланиш керак. Инсон факторини минимал даражага туширишимиз керак.

    Фото: Азиза Қурбонова

    Фото: Азиза Қурбонова

    Бу заводда ишлаб чиқариладиган дизель сифати қандай?

    — Бу ерда премиум — сифати энг юқори даражадаги дизель ишлаб чиқарилади. У шу вақтгача импорт қилинаётган ҳар қандай дизель маҳсулотидан экологик жиҳатдан ҳам, сифати жиҳатдан ҳам нафақат рақобатбардош, ҳатто устун ҳам.

    Давлат ушбу заводга имтиёзлар берганми?

    — Қурилиш даври учун берилган. Технологиялар, қурилиш материалларига божхона имтиёзлари берилган.

    Фото: Азиза Қурбонова

    Фото: Азиза Қурбонова

    Ўзбекистондан ташқари яна қайси давлатларда GTL технологияли заводлари бор?

    — Малайзия, Қатар ва Нигерияда. Туркманистонда, биздан бироз фарқли равишда, метан газидан бензин маҳсулотини олишяпти. Улардаги заводнинг қуввати деярли икки баробар кам. Агар биз 3,6 миллиард метр куб газни қайта ишлашни режалаштирган бўлсак, улар 1,7 миллиард метр куб газни қайта ишлашяпти.

    GTL тўлиқ Ўзбекистонникими? Яъни, тушадиган фойда ўзимизда қоладими?

    — 100 фоиз Ўзбекистонники. Бу лойиҳа 2008 йилдан 2016 йилгача қўшма корхона бўлган. Ўша пайтда нефтнинг нархи тушиб кетгани ва бошқа факторлар ҳисобига инвесторлар — Жанубий Африканинг Sasol, Малайзиянинг Petronas компаниялари лойиҳадан чиқиб кетган. Ўша вақтда президентимиз «бу лойиҳа албатта амалга оширилиши керак», деган сиёсий ирода билан қарор қилганлари туфайли, лойиҳа 100 фоиз Ўзбекистон ташаббуси сифатида давом этди.

    Фото: Азиза Қурбонова

    Фото: Азиза Қурбонова
    25.12.2021, 11:40   Изоҳ (0)   65241
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда қиймати салкам 3,5 млрд долларлик Uzbekistan GTL заводининг ишга туширилиши бошланади

    25.12.2021, 11:07

    Шавкат Мирзиёев Ғузордаги Uzbekistan GTL заводини ишга тушириш маросимида иштирок этади

    25.12.2021, 10:48

    Қаршидаги заправкаларда Аи-80 бензинининг номи ва нархи бор, аммо ўзи йўқ. «Ўзбекнефтгаз» масъуллари эса буни инкор этмоқда

    25.12.2021, 10:34

    Тошкентдаги 3 та масжидда фуқароларнинг телефони ва пулларини ўғирлаган хавфли рецидивист 7 йилга қамалди

    25.12.2021, 10:13

    Ўзбекистонда 2022 йил баҳор мавсумида 125 млн дона кўчат экилади

    25.12.2021, 09:33

    Бухоро вилояти Халқ таълими бошқармаси ўқувчилардан 914,4 млн сўмни ноқонуний йиғмоқчи бўлгани аниқланди

    25.12.2021, 08:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.