Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳукумат қарори билан Собиржон Орипов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Шавкат Мирзиёевнинг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинганди. Ўзбекистон президентининг 2021 йил 6 апрелдаги тегишли фармони билан эса мазкур зона ташкил этилган. Фармонга кўра, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси ҳамда туристик зона ҳудудида «Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ташкил этган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда ИИБ ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида ўлдириб кетилди
Маданият
Бир-бирига мутлақо қарама-қарши ролларни ўйнаб, томошабинларни ишонтира олган актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони яна ошди: сўнгги суткада 141 кишида касаллик қайд этилди