Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳар кўчаларини сув босгани тасвирланган видеолар тарқалди. Кадрларда шаҳарда «Лола» бозори ва Наманган давлат университети олдини сув босганини кўриш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь, шанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келганди. «Ўзгидромет»нинг 19 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозида республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши айтилган.
Гидрометеорология хизмати маркази метеорологи Эркин Абдулаҳатов ўзининг Telegram каналига ёзишича, 19 декабрь кечаси ва 20 декабрга ўтар кечаси Тошкент вилояти тоғ ва тоғолди ҳудудларида кўп миқдорда ёғингарчилик (ёмғир—қор) кузатилган. Айрим кузатув ҳудудларида 20 миллиметргача ёғин ёғиб қўйган.
20 декабрга ўтар кечаси эса нам ҳаво оқимлари шарққа томон силжиб, Наманган вилоятига яхшигина ёғингарчилик келтирган. Масалан, Наманган шаҳрида 10 миллиметр оралиқда ёғиб ўтган ёмғир шаҳарнинг айрим кўчаларида сув босиш ҳолатларини келтириб чиқарган.
Мавзуга доир: Қамчиқ довонига қуюқ туман тушгани рад этилди
Изоҳ (0)