Ҳукумат қарори билан Собиржон Орипов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси давлат унитар корхонасининг директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг декабрида Шавкат Мирзиёевнинг «Зомин» туристик-рекреацион зонаси фаолиятини ҳамда халқаро умуммавсумий тоғ-чанғи курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинганди. Ўзбекистон президентининг 2021 йил 6 апрелдаги тегишли фармони билан эса мазкур зона ташкил этилган. Фармонга кўра, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси, «Зомин» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси ҳамда туристик зона ҳудудида «Суффа платоси. 2 400» халқаро умуммавсумий курорти ва «Ўриклисой» туризм мажмуаси ташкил этган эди.
Изоҳ (0)