Ижтимоий тармоқларда Қамчиқ довонида 19 декабрь куни қор ёғаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолатни тасдиқлади.
Қайд этилишича, Қамчиқ довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 228—248-километрлари оралиғида қор ёғиши кузатилмоқда. ЙҲХББ мазкур йўлдан ҳаракатланиб ўтувчи ҳайдовчилардан:
- тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда;
- оралиқ масофани сақлаб;
- ўта эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишни сўраган.
«Заруратсиз тунги вақтда довон йўлида ҳаракатланмасликни тавсия қиламиз. Ўзингиз ва атрофдагилар саломатлигини асранг», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қамчиқ довонида сўнгги марта 25 ноябрь куни қор ёғиш ҳолати кузатилган. ЙҲХББ довондан ўтган автомобиль йўлининг 228—250-километрларида қор ёғишда давом этаётганини билдириб, ҳайдовчиларни огоҳлантирган.
Изоҳ (0)