Ижтимоий тармоқда ЙПХ ходими ва автотранспорт воситаларини ювиш шохобчаси ишчи ходими ўртасида тортишув акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.
Қайд этилишича, 2021 йил 16 декабрь куни соат 17:00 ларда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Атаўбаев ҳамда Чимбой туманида жойлашган автотранспорт воситаларини ювиш шохобчаси ишчи ходими ўртасида тортишувли вазият акс этган видеолавҳа бўйича Қорақалпоғистон ИИВ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.
Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилиши таъкидланди.
Бундан аввал Андижонда ҳайдовчи билан қўпол муносабатда бўлган ЙПХ ходими ишдан ҳайдалгани, Қашқадарёда ЙПХ ходимининг фаолиятига қаршилик кўрсатган ҳайдовчи 10 суткага қамалгани ҳамда Фарғонада йўл қоидасини бузган ЙПХ ходими жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)