Япониядаги Осака шаҳрида жойлашган биноларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Фожиа оқибатида камида 27 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Kyodo агентлигига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.
Ёнғин машҳур бар ва тунги клублар жойлашган Киташинчи туманидаги саккиз қаватли бинода юзага келган. Таъкидланишича, ёнғин тўртинчи қаватдаги психиатрия клиникасида бошланган.
Полиция ёнғин қасддан содир этилганини гумон қилмоқда.
Аввалроқ Гонконгда Жаҳон савдо маркази ёниб кетгани ва бинода 350 дан ортиқ одам қамалиб қолгани, Япониядаги АЭС ҳудудида ёнғин содир бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)