«Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда 17 декабрь кунидан бошлаб Аи-80 маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда бензин тақчиллигининг олдини олиш ва унинг нархларини арзонлаштириш борасида «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва «Товар хом ашё биржаси» АЖ ҳамкорлигида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Натижада «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли АЁҚШларда 17 декабрь кунидан бошлаб Аи-80 маркадаги бензин ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилган.
Таъкидланишича, республика ҳудудидаги «Ўзбекнефтгаз»нинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминланади.
Аввалроқ «Ўзбекнефтгаз» АЖга тегишли АЁҚШларда бензин тақчиллиги кузатилгани сабабли ижтимоий тармоқларда танқидий муҳокамалар бўлгани, шундан сўнг компанияга тегишли заправкаларда Аи-80 бензини нархи пасайгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда бензин нархи ҳақида маълумот берувчи Telegram-бот ишга туширилиши маълум қилинганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)