• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда 81 та дарахтнинг кесилишига оид тергов иши қайта тикланди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Яккасарой туманидаги дарахтзорни кесиш факти бўйича очилган жиноят иши натижаларига аниқлик киритиш мақсадида Тошкент прокуратураси ва Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш қўмитасига расмий сўровлар юборганини маълум қилди, деб ёзади «Gazeta.uz».

    Яккасарой туманидаги дарахтлар кесилган жой, 2020 йил февраль

    Яккасарой туманидаги дарахтлар кесилган жой, 2020 йил февраль
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    2020 йилнинг февралида Building and Supplies компанияси Юнус Ражабий кўчасидаги бир нечта турар жой бинолари орасидаги 0,5 гектар майдонга кўп қаватли уйларни қуришни режалаштирган эди. Компания амалдаги мораторийга қарамасдан, 81 та дарахтни кесиб ташлагани жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган ва шаҳар раҳбарияти ҳамда ҳукуматининг эътиборини тортганди.

    Дарахтларни кесишга рухсат берган Яккасарой туман ҳокимининг ўринбосари Абдувосилхон Сатторовга нисбатан Жиноят кодексининг 205-модда (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми «а» банди, Building and Supplies таъсисчиси Абдураҳим Қодировга нисбатан эса 198-модда (экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан билан жиноят иши қўзғатилган.

    Ўшанда айбланувчилардан 1,89 миллиард сўм зарар ундирилган. Ички ишлар бўлими бошлиғи ва туман прокурорига ҳайфсан берилган. Аҳоли кесилган дарахтлар жойини ҳимоя қилишга муваффақ бўлган, у ерга янги дарахтлар экилган.

    Давлат экология қўмитаси депутатнинг сўровига ундирилган маблағлар ҳамон Тошкент прокуратураси ҳисобида эканини маълум қилган.

    Пойтахт прокуратураси Расул Кушербаев 9 ноябрь куни йўллаган сўровга жавоб қайтармаган. Бу ҳақда ўзининг Telegram каналида хабар берган депутат кўп ўтмай постни ўчириб ташлаган ва босим бўлгани тўғрисидаги саволларга изоҳ бермаган.

    Бош прокуратуранинг нашрга тасдиқлашича, 1,89 миллиард сўм ростдан ҳам шаҳар прокуратураси ҳисобида турибди. Идора маълумотларига кўра, жиноят иши бўйича тергов 2020 йилнинг 10 июлида Жиноят-процессуал кодексининг 364-модда (дастлабки терговни тўхтатиш асослари ва тартиби) 1-қисми билан тўхтатилган.

    Депутат сўровидан кейин 2021 йил 5 декабрь куни тергов олди суриштирувлари қайта тикланган.

    «Айни вақтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Жиноят иши бўйича якуний қарор қабул қилинганидан кейин шаҳар прокуратураси депозит ҳисоб рақамида сақланаётган маблағ тақдири ҳал қилинади», — дейилади Бош прокуратура хабарида.

    Аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентда дарахтлар кесилишида ҳокимликнинг ҳам айби борлигини тан олгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда 2021 йилнинг 10 ойи давомида дарахтларнинг ноқонуний кесилишидан келтирилган зарар 10 млрд сўмдан ошди
    • Тошкентдаги Мақом маркази қурилаётган ҳудудда 60 га яқин дарахт қуриб қолгани аниқланди

    17.12.2021, 10:21   Изоҳ (0)   14471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тадбиркорларга валюта айирбошлаш хизматларини кўрсатишга рухсат берилиши мумкин

    17.12.2021, 09:46

    «Камерангни синдириб, қўлингга минг доллар бераман, янгисини оласан». Malibu ҳайдовчиси чақирган сохта ходим ЙПХ инспекторларини ҳақорат қилди (видео)

    17.12.2021, 08:16

    Шароф Рашидовнинг қизи Светлана Рашидова 70 ёшида АҚШда вафот этди

    17.12.2021, 07:47

    Коммунистик партия музейи, эмлаш марказига айлантирилган ибодатхона, оммага тақдим этилган шер болалари. 16 декабрь суратлари

    16.12.2021, 23:54

    Қорақалпоғистонда маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 10 минг доллар сўраган ҳамшира ушланди

    16.12.2021, 23:21

    Наманганда Damas 58 ёшли велосипедчини уриб кетди. Жабрланувчи шифохонада вафот этди

    16.12.2021, 23:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.