• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ҳамза Умаров, Зайнаб Садриева ва бошқа кино дарғаларининг ота-онасидек машҳур бўла олмаган санъаткор фарзандлари (фото)

    Санъатда ўз ўрнини топиш, замон танламас ижод намуналарини яратиш, элга танилиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Ҳатто бундай бахт ўша муҳитда тарбияланган фарзандларга ҳам насиб қилмаслиги мумкин.

    Зайнаб Садриева нега қизининг актриса бўлишини истамаганди?

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    Ўзбекистон халқ артисти Зайнаб Садриеванинг қизи Дилбар Исмоилова бу йил 83 ёшни қаршилади. У онасининг касбини танлаб, театр ва дубляж соҳаларида фаолият юритди. Ёдингизда бўлса, у онаси Зайнаб Садриева билан «Келинлар қўзғолони» ва «Фармонбиби аразлади» спектаклларида Лутфи ролини ижро этганди.

    Бундан ташқари, томошабинлар уни «Парвона» спектаклидаги прокурор аёл роли орқали  яхши танишади. Онасидек меҳнатсевар ижодкор ҳамон Ўзбекистон давлат драма театрида фаолият юритади.

    «Болалигим собиқ Ҳамза театрида ўтган, десам бўлади. Ҳар куни дарсдан кейин театрга борардим. Мен учун олам фақат санъатдан иборат эди. 1955 йили мактабни олтин медалга тамомладим. Хурсанд бўлиб, онамга санъат институтига ҳужжат топшираман десам, йўқ, мен кўрган қийинчиликни кўрмагин, санъатдан ортиб, опанг икковингни тарбиялашга вақтим бўлмаган, деган жавобни олгандим», — дейди Дилбар Исмоилова.

    Фото: «Muzaffar.uz»

    Фото: «Muzaffar.uz»

    Дилбар Исмоилова фильмларда кам суратга тушди. Унинг фаолияти, асосан, театр ва дубляж билан боғлиқ. У «Аяжонларим», «Вафодор», «Қутлуғ қон», «Дийдор» ва «Заҳарли ҳаёт» каби кўплаб спектаклларда роллар ижро этган.

    Ҳамза Умаровнинг ёлғиз ўғли кинони танлади

    Фото: Шуҳрат Умаров архивидан

    Фото: Шуҳрат Умаров архивидан

    Ўзбекистон халқ артисти Ҳамза Умаровнинг икки қиз ва бир ўғил фарзанди бор. Ўғли Шуҳрат Умаров ҳозирги кунда киноактёр сифатида фаолият юритади.

    «Болалигимда актёр бўлишни истамаганман. Менга кўпроқ цирк санъати ёқарди. Мактабдан кейин цирк томошаларига боришни, артистлар ҳаётини ўрганишни ёқтирардим. От спорти билан бажариладиган трюклар жон-у дилим эди. Мактабни тамомлаган йилим Москва кинемотография институтидан бир гуруҳ ўқитувчилар келиб, уч босқичли танлов асосида Ўзбекистондан талабалар саралаб оладиган бўлишди. Отамнинг таклифлари билан танловда иштирок этдим. Бу шунчаки отамни хурсанд қилиш ва истакларини рад этмаслик эди, холос. Биринчи босқичда иштирок этганимдан сўнг, иккинчи босқичга таклиф этишмади. Қабул қилишмабди деб юрганимда бирдан ўқишга қабул қилинганим ва 15 та талаба билан ўқишга жўнаб кетишимни айтишди. Бу хабардан дадам жуда хурсанд бўлди», — деган эди Шуҳрат Умаров отасининг истагига кўра актёр бўлгани ҳақида.

    Ҳамза Умаров бир вақтнинг ўзида театр, кино ва дубляж соҳаларида самарали ижод қилишни уддалай олган. Унинг иштирокидаги «Ўткан кунлар», «Маҳаллада дув-дув гап», «Чинор остидаги дуэл» ҳамда «Алибобо ва қирқ қароқчи» фильмлари ҳамон томошабинлар эътиборида.

    Шуҳрат Умаров «Ромео ва Жулетта», «Адвокатлар», «Янги бой», «Тавба», «Ҳақиқат куни» ва «Қудуқ» фильмларида суратга тушган. Айни кунларда 63 ёшни қаршилаган актёр ҳамон уни кашф этадиган ролларни кутиб яшамоқда.

    Xumoра Ихтиёрова қизалоқларга дарс беради

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Ўзбекистон халқ артистлари Бахтиёр ва Марям Ихтиёроваларнинг турмушидан уч нафар фарзандлари бор эди. Афсуски, кенжа ўғли буйрак етишмовчилиги хасталигидан вафот этган. Тўнғич ўғли эса санъат соҳасида фаолият юритмайди. Фақатгина ижодкорларнинг қизи — Xumoра Ихтиёрова рақс санъатини танлаган ва бугунги кунда балетмейстер бўлиб ишлайди.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Xumoра Ихтиёрова узоқ йиллар раққоса бўлиб ишлаган. 2007 йилдан буён «Султона» қизлар рақс жамоасини тузиб, қизалоқларга санъат сирларини ўргатмоқда. У мактаб қошида ташкил этилган кичик рақс жамоасига раҳбарлик қилади.

    Раззоқ Ҳамроевнинг қизи — балет мураббийи

    Фото: «Arboblar.uz»

    Фото: «Arboblar.uz»

    Алишер Навоий образи билан томошабинларга яхши таниш бўлган Ўзбекистон халқ артисти Раззоқ Ҳамроевнинг қизи Гули Ҳамроева Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида балет мураббийи сифатида фаолият юритади. Айни дамда 75 ёшни қаршилаган ижодкор ҳамон театрда фаолият юритади.

    Фото: Гули Ҳамроева архивидан

    Фото: Гули Ҳамроева архивидан

    У фаолиятини 1966 йили балет раққосаси сифатида бошлаган. Гули Ҳамроева 1968- йили Али Ҳамроев режиссёрлигидаги «Дилором» фильмида суратга тушган. Аммо унга 1972 йили суратга олинган «Семурғ» фильмида малика Паризод роли катта омад олиб келган.

    Фото: Нодира Ҳамроева архивидан

    Фото: Нодира Ҳамроева архивидан

    Айни кунларда унинг фаолиятини қизи Нодира Ҳамроева давом эттирмоқда.

    Жамшид ва Гавҳар Зокированинг қизи — қўшиқчи

    Фото: «Булутека»

    Фото: «Булутека»

    Марҳум ижодкор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жамшид Зокировнинг ўғли Жавоҳир Зокиров актёр эканлигини яхши биламиз. Унинг қизи Оҳиста Жамшид эса 2000 йилдан буён хонандалик билан шуғулланади.

    Фото: Instagram / @ohista_jamshid

    Фото: Instagram / @ohista_jamshid

    Аслида, унинг фамилияси Зокирова, аммо у аждодларининг улуғ номига доғ туширишдан қўрққан.«Исмим Оҳиста, айримлар ўйлагандек бу тахаллус эмас. Турмуш ўртоғим билан DalaHast гуруҳига асос солганмиз. Йўналишимиз бошқаларга ўхшамайди. Ўзига хослик бор», — дейди Оҳиста Жамшид.

    Римма Аҳмедованинг қизини кутилмаганда кинода суратга тушишга чақиришди

    Фото: Коллаж

    Фото: Коллаж

    Марҳум актриса Римма Аҳмедова ўзбек дубляж санъатининг ёрқин вакилларидан бири ҳисобланади. У «Қирол Лир», «Шоҳ Эдип», «Уфқ», «Келинлар қўзғолони», «Парвона», «Юлдузли тунлар» каби спектаклларда, шунингдек, «Ой бориб, омон қайт», «Даллол», «Юзсиз», «Шўрпешоналар», «Бомба» каби бадиий фильмларда эсда қоларли роллар яратган. Дубльяж соҳасидаги 35 йиллик фаолияти давомида икки мингдан ортиқ қаҳрамонларга овоз берган. Унинг ўғли Бобур Йўлдошев замонамизнинг машҳур актёрларидан бири. Қизи Лола Аҳмедова эса эндигина актрисалик фаолиятини бошлади. У «Мени асра» сериалида суратга тушиб, ўзини актриса сифатида намоён қилди.У асли Шарқшунослик институтининг форс тили факультетида таҳсил олган. Аммо оилавий шароити сабаб ўз мутахассислиги бўйича ишламаган. Бир нечта идораларда ташкилотчи, маъмур вазифаларини бажарган.

    «Сериалда суратга тушишимга укамнинг дўсти Аброр Йўлдошев сабаб бўлди. У суратимни режиссёр Бахтиёр Сафаровга кўрсатган. Унга маъқул келиб, ролга таклиф этишди. Мен актриса эмасман, аммо қонимда санъатга қизиқиш бор», — дейди Лола Аҳмедова.Лола Аҳмедова айни кунларда актёр Аброр Йўлдошев бошчилигида очилган Тошкент кино академияси марказида маъмур сифатида фаолият юритади. Ушбу даргоҳ ҳаваскор актёрларни ўқитиш билан шуғулланади.

    Мавзуга доир:

    • Марҳум санъаткорларнинг фарзандлари: Ким нима билан шуғулланади?
    • Болливуд юлдузларининг хориждаги нуфузли олийгоҳларда актёрлик маҳоратини ўрганаётган фарзандлари (фото)
    • Болливуд актёрларининг ўзига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган қизлари (фото)
    • Мадонна, Силвестр Сталлоне ва фарзандларини қаттиққўллик билан тарбия қилаётган бошқа машҳурлар (фото)

    07.12.2021, 20:25   Изоҳ (0)   84824
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд 2023 йилда Жаҳон туризм ташкилотининг 25-ассамблеясига мезбонлик қилади

    02.12.2021, 23:31

    Ўзбекистон 30 ноябрдан 7 декабргача халқаро ёшлар театр санъати форумига мезбонлик қилади

    01.12.2021, 08:37

    Шерали Жўраевнинг кўп йиллик ҳамкори, 22 ёшида унвон олган, «Баҳор»да чархланган: таниқли раққоса, Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова 56 ёшда (фото)

    29.11.2021, 12:51

    Бобур Йўлдошев — ҳоким, Юлдуз Ражабова — соқов: «Дийдор»да «Капалак туши» спектаклининг премьераси бўлиб ўтди

    26.11.2021, 20:22

    19 ёшида танилган, беайб суд залига чақирилган, «қироличалар саҳнаси»га чиққан илк Шарқ санъаткори: Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева 61 ёшда (фото)

    26.11.2021, 18:22

    Фаҳш саҳналар, «конфет» актёр-актрисалар, савиясиз сценарийлар. Қўзиқориндек болалаган ўзбек сериаллари ҳақида

    26.11.2021, 12:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тез-тез шамоллаш, ҳолсизлик, асабийлашиш: остеопатия қандай муаммоларни ечишга ёрдам беради?

    Маслаҳатлар | 12 май, 19:30

    Ўзбекистонда камбағал оилалар тоифаларга қандай ажратилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 май, 19:16

    Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан келишувга эришди

    Спорт | 12 май, 19:07

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    Дунё | 12 май, 19:00

    Меган Марклнинг рецептидан жабрланган аёл ундан 10 млн доллар товон пули талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 12 май, 18:45

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.