Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Инсоннинг келажакдаги  фаолиятини диплом ёки болаликдаги қизиқиши ҳал этмайди. Қуйидаги машҳурлар профессионал раққоса бўлиш учун бир неча йил таҳсил олган. Аммо улар бугун санъатнинг бутунлай бошқа турларида фаолият юритади.

«Онам совчилар айниб кетишидан қўрққан»

Фото: Instagram / @raykhonulasenova_official

Фото: Instagram / @raykhonulasenova_official

Актриса Райҳон Уласенова жуда чиройли рақсга тушади ва бу борада каттагина тажрибаси ҳам бор.«Аслида раққоса бўлишни истаганман. Аммо онамни менга келган совчиларнинг айниб кетиши қўрқитган», — дейди Райҳон Уласенова.

Фото: Instagram / @raykhonulasenova_official

Фото: Instagram / @raykhonulasenova_official

«Мен дунёга келмасимдан аввал отамни Наманганга йўлланма асосида ишга жўнатишган экан. Укам иккимиз Наманганда туғилдик, болалигимизнинг энг ширин дамлари ўша ерда ўтди. Отам яхши лавозимда ишлашига қарамай, бизни санъатга йўналтириш учун беш йилдан сўнг Тошкентга қайтиб келди. Жаҳонгир иккимиз ‘Булбулча’ болалар мусиқа ва рақс дастасига қатнай бошладик.Илк гастрол сафарим 6 ёшимда Омск шаҳрига бўлган. Мен бир қанча болалар билан халқаро танловда иштирок этганман.

Фото: Instagram / @raykhonulasenova_official

Фото: Instagram / @raykhonulasenova_official

Беш ёшимдан то мактабни тамомлагунга қадар рақс билан жиддий шуғулланганман. Мактабни битиргач, Хореография олийгоҳида ўқиш ниятим бор эди. 11-синфни битиришим арафасида уйимизга совчилар кела бошлади. Қўшнилардан бири мени раққоса деб таърифлаган экан, улар айниб кетишибди. Ана шу воқеадан кейин онам бу соҳани эгаллашимга қарши бўлди. Хореографиядан ташқари, исталган институтга киришинг мумкин, дейишганидан сўнг рақс мактабидан унча узоқ бўлмаган Маннон Уйғур номидаги санъат олийгоҳига (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига) ҳужжат топширганман. Рақсга бўлган меҳримни актрисалик эгаллади.»

Ҳулкар Абдуллаева ансамблда раққоса бўлган

Фото: Instagram / @hulkarsinger

Фото: Instagram / @hulkarsinger

Хонанда Ҳулкар Абдуллаева Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубованинг шогирди ҳисобланди, унинг болалиги рақс ансамблининг машғулотларида ўтган, десак хато бўлмайди.

Фото: Instagram / @hulkarsinger

Фото: Instagram / @hulkarsinger

Ҳулкар Абдуллаеванинг онаси қизи машҳур раққоса бўлишини истаб, уни 10 ёшида «Мерос» ансамбли раҳбари Гавҳар Матёқубованинг олдига олиб боради. Жуссаси кичик, ҳаракатлари чаққон қиз балетмейстерда яхши таассурот қолдириб, унга машғулот ўтишга рози бўлади. У ансамбл қизлари билан қатор концертларда Хоразм рақсларини ижро этади.У 1998 йили мактабни тамомлаб, банк коллежига ўқишга киради. Аммо ансамблдаги машғулотларини ҳам тўхтатмайди. 2000 йили коллеж ўқувчилари ўртасида ўтказилган кўрик-танловда рақс йўналиши бўйича иштирок этиб, лауреат бўлади. Аммо у фаолиятини рақс билан боғлашни истамай, 2006 йили Ўзбекистон давлат Консерваториясига ўқишга киради.

Зарина Низомиддинова — профессионал раққоса 

Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

Фото: Instagram / @zarinanizomutdinova

Зарина санъаткорлар оиласида туғилганлиги учун болалигидан санъат тўгаракларига қатнаган. У 5 ёшидан хор машғулотларига қатнаб, саккиз ёшида эса Успенский номидаги мусиқа мактабининг фортепиано бўлимига қабул қилинади. Яқинлари унинг мусиқий уқувидан қониқмай, рақс билан шуғулланишини истайди. Зарина Низомиддинова 7-синфдан ўқишни Хореография олий мактабининг миллий рақс бўлимида давом эттиради.

Одатда кинорежиссёрлар ролларга чиройли қизларни хореография рақс мактабидан излайди. Заринанинг кино оламига кириб келишига ҳам шундай ташрифлар сабаб бўлган. У илк ролини Тамара Камалованинг «Йўл бўлсин» фильмида ижро этади. 2006 йили эса Баҳром Ёқубовнинг «Ромео ва Жулетта» фильмида суратга тушади. Мана шу фильм Заринани актриса сифатида элга танитган.

Ирода Иралиева рақсдан қўшиқчиликни афзал кўрганди

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Ҳозир Ирода Иралиева санъатни бутунлай тарк этган. Аммо у ҳам хонанда бўлишдан аввал рақс билан шуғулланганди. Ирода 7-синфдан бошлаб Хореография олий мактабининг миллий рақс бўлимида таҳсил олишни бошлайди. У кўплаб давлат тадбирларида раққоса сифатида иштирок этади. Аммо у ҳам раққоса бўлишни истамайди. У хонанда бўлиш ниятида Ўзбекистон давлат Консерваториясига ҳужжат топширади. Аммо Иродага омад кулиб боқмайди. 2008 йили хонанда Улуғбек Раҳматуллаев билан «Мини юбка» дуэтини ижро этди ва кутилмаган натижани қўлга киритади.Хонанда 2018 йилдан буён ижод қилмайди. У эндиликда ижодга қайтиш нияти йўқлигини ҳам маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар