• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Алиса Фрейндлих 87 ёшда: «Ишдаги ишқ»га синовсиз тасдиқланган, юлдузлик касалига чалинмаган, коронавирусни енгиб, саҳнага қайтган актрисанинг ҳаётий ҳақиқатлари

    Россиянинг машҳур актрисаси ва энг сирли аёлларидан бири – Алиса Фрейндлих 2021 йил 8 декабрь куни 87 ёшни қарши олди.

    Фото: «Комсомольская правда»

    «Ишдаги ишқ», «Уч мушкетёр» ва «Сомон шляпа» фильмларининг юлдузи, Товстоногов номидаги Катта драма театри актрисаси йиллар давомида шуҳрат қозонганига қарамай, ҳанузгача сирли аёл бўлиб қолмоқда. У деярли журналистлар билан алоқа қилмайди ва ижтимоий тармоқларда аккаунтлари мавжуд эмас.

    «Ишдаги ишқ» фильмига синовсиз тасдиқланган

    Алиса Фрейндлих 1977 йилда Эльдар Рязановнинг «Ишдаги ишқ» фильми чиқиши билан чинакам машҳурликка эришди. Бироқ унинг катта фильмдаги дебюти икки йил олдин бўлгани кўпчиликка маълум эмас. Бир вақтлар Алиса Фрейндлих энг машҳур «Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг!» фильмидаги Надя Шевелева ролига асосий даъвогарлардан бири эди.

    Фото: «Комсомольская правда»

    Одатда оммавий ахборот воситалари бадиий кенгаш аъзолари бунга тўсқинлик қилгани ҳақида ёзади. Айтишларича, уларга Фрейндлихнинг ижроси ёқмаган. Аммо Эльдар Рязановнинг қизининг айтишига кўра, аслида режиссёрнинг ўзи актрисани тасдиқлашдан бош тортган.

    «Отамнинг айтишича, совет актрисалари муҳаббатни чет эллик аёллар каби нозик тарзда тасвирлай олмаган, улар шунчаки бунга мослашмаган эди, дейди Ольга Рязанова. – Шунинг учун ҳам дадам барча синовлар, жумладан, Алисанинг натижаларидан мамнун эмас эди. Сўнгра том маънода, сўнгги дақиқада, 1972 йилда ‘Севги анатомияси’да бош ролни ўйнаган Барбара Брилска пайдо бўлди ва ҳамма нарса ўз-ўзидан бошланиб кетди. Аммо Эльдар Рязанов ўзининг навбатдаги лойиҳасида Алиса Фрейндлихни ҳеч қандай синовларсиз бош қаҳрамон ролига тасдиқлади».

    «Бу ўша даврда ақлга сиғмайдиган иш эди!» – деб эслайди Россия халқ артисти Светлана Немоляева. У «Ишдаги ишқ» асосий салбий қаҳрамон Самохваловнинг собиқ севгилиси Ольга Рижовани ўйнаган.

    Фото: «Комсомольская правда»

    Бадиий кенгашлар ҳар қандай роль ва айниқса Алиса Фрейндлих томонидан ижро этилган асосий роль учун камида иккита ва идеал ҳолда учта ёки тўртта номзод бўлиши кераклигини талаб қилди. Аммо Эльдар Александрович ўша пайтда шундай шон-шуҳратга эга эдики, томошабинлар ҳам, раҳбарият ҳам шунчалик севганидан уни ярим йўлда кутиб оларди.

    «Импровизация қироличаси»

    « ‘Ишдаги ишқ’, – деб эслайди, Светлана Немоляева, қисман Алиса Фрейндлихнинг ўзи ва унинг импровизаторлик қобилияти туфайли жуда самимий чиқди ва чинакам муваффақиятга эришди».

    «Алиса Фрейндлих импровизация қироличаси, буни ишонч билан айтаман, – дейди актриса. – Бутун фильмнинг камида иккита асосий саҳнаси – Новоселсев Алиса ижро этган қаҳрамонни аввал коктейль, кейин қўзиқорин ва шеърлар билан кўнглини олаётганида ҳамда фильм сўнгидаги жанжал актриса томонидан тўлиқ импровизация қилинган. Сценарийда фақат умумий воқеалар ва уларнинг репликалари ёзилган, қолган ҳамма нарса актрисага боғлиқ эди».

    Фото: «Интерфакс»

    «Ишдаги ишқ» фильмининг Ленинград премьераси пайтида Алиса Фрейндлих ўз уйида катта зиёфат уюштирди ва у ерда Эльдар Рязановнинг қизи Ольга, суратга олиш гуруҳи, дўстлари ва қариндошларини таклиф қилди.

    «Кўп йиллар давомида мулоқот қилишимизга қарамай, мен Алисанинг характерига аниқ таъриф бера олмайман, – дейди Олег Басилавшили  – у тирик одам. Ижодкор одам. Энг муҳими, у қандайдир актёрлик фанатизмига мутлақо бегона. У фильмларда суратга тушиш ва театрда роль ўйнашга жуда оддий ва тўғри муносабатда бўлади. Бу ишдан яхши нарса чиқиши мумкин, деган умидда ишлайди. Бундан ташқари, Алиса жуда талабчан одам, биринчи навбатда ўзи учун. Агар у машқ қилса, натижага эришмагунча, битта саҳнани ўн марталаб ўйнаши мумкин.

    Юлдузлик касалига чалинмаган

    Бир пайтлар журналистлар ҳам Алиса ва Басилашвилининг ишқий алоқалари борлигини ёзган. Бунинг ажабланарли жойи йўқ: ўша даврининг иккита юлдузи, экранда ва саҳнада ажойиб жуфтлик, ниҳоятда яқин дўст. Уларни ўзларининг самимий «ишдаги ишқи»дан шубҳаланмаслик қийин эди …

    Алиса Фрейндлих ва Олег Басилашвили

    Алиса Фрейндлих ва Олег Басилашвили
    Фото: «Комсомольская правда»

    «Унинг ўз оиласи бор, менинг ҳам, – дея хулоса қилди актёр. – Биз бир-биримизга жуда яхши муносабатда бўламиз ва ҳар қандай ҳолатда бўлгани каби бизнинг барча ишқий муносабатларимиз фақат суратга олиш жойида, машғулотлар ва чиқишлар пайтида яшайди».

    Алиса Фрейндлих кўп йиллар давомида саҳнада ижод қилаётгани, унинг ҳар бир образи томошабинлар томонидан олқишга сазовор бўлгани ҳамда кино ва театр танқидчилари томонидан синчковлик билан ўрганилган бўлса-да, унинг кундалик ва оддий ҳаётда қандай экани ҳақида жуда кам нарса маълум.

    «Унда қандайдир интроверт (ўз ички оламига берилувчан, атрофидаги одамларга аралашмайдиган, ўз-ўзини назорат қиладиган инсон), ёпиқлик бор. Менимча, бу немис илдизлари билан боғлиқ», – дейди режиссёр-продюсер, Ленинград телевидениясининг афсонаси Ирина Тайманова. У Алисани қирқ йилдан ортиқ билади. «Шундай бўлса-да, унда ҳеч қандай юлдузлик касали йўқ. Алиса жуда очиқ одам, дўстона, одамларга мойил. Ишончим комилки, у Катта драма театридаги барча саҳна ишчиларининг исмларини билади – реквизиторлардан тортиб ёруғлик устасигача. Ҳеч қачон овозини кўтармайди. Мен Алисанинг жаҳли чиққанини икки мартагина кўрганман. Унинг кўзлари ва овози пўлатга айланади. Тамом, шунинг ўзи етарли. Мен унинг услубини жуда яхши кўраман – қатъий ва нафис, ҳазил туйғуси ва бир хил феъл-атворга эга инсон».

    Фото: «Интерфакс»

    Ирина Тайманованинг сўзларига кўра, Алиса Фрейндлих заргарлик буюмларига деярли бефарқ, фақат фируза тошини яхши кўради ва шоҳона нимадир тақишни рад этади. Унинг сўзларига кўра, ушбу кичик тош аёлларга ички гўзаллигини очиб беришга ва муваффақиятсизликдан ҳимоя қилишга ёрдам беради.

    «Шунга қарамай, уни ингичка сигаретсиз тасаввур қилишнинг иложи йўқ, – дейди Ирина Тайманова. – Чекиш ҳам унинг образига жуда мос тушади. Ростини айтсам, касалликдан кейин у бу севимли машғулотини тарк этишига умид қилгандим. Аммо йўқ, билишимча, у ўзгармасликка қарор қилган.

    Коронавирусни енгиб, саҳнага қайтди

    2021 йил актриса учун қийин бўлди. Баҳорда у коронавирус билан касалхонага ётқизилган. Ситокин бўрони – инсоннинг иммунитет тизими ўз танасига ҳужум қила бошлайдиган жиддий ўпка касаллигига чалинди. У қийинчилик билан тузалди: кўп йиллик чекиш натижаси эди бу.

    Фото: «Интерфакс»

    «Бундан ташқари, вирус томирларни зўриқтирган – бир мунча вақт унинг қон босим юқори бўлди, дейди шифокорлар. Биз интенсив терапия ёрдамида иккаласини ҳам бартараф эта олдик».

    Қийинчиликлар билан тузалиб кетган Алиса Фрейндлих ўзининг севимли Товстоногов номидаги Катта драма театрига эсон-омон қайтиб келди. 2021 йил 26 декабрь куни уни драматург Иван Вирипаев томонидан саҳналаштирилган «Ҳаяжон» спектаклидаги роли билан саҳнага қайтади.

    Фото: «Интерфакс»

    Мавзуга доир:

    • Вицин, Андрей Миронов, Наталя Варлей — бир-бирини такрорламайдиган образларни маҳорат билан ижро этган Совет даври актёрлари (фото)
    • «Ишдаги ишқ» фильми актёрлари 40 йилдан кейин қанчалик ўзгарди? (фото)
    • Фото: «Тақдир ҳазили ёки қушдек енгил бўлинг» фильми актёрлари 44 йилдан сўнг

    09.12.2021, 11:33   Изоҳ (0)   35223
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Туғилган кунида онасини йиғлатган Азода, касбини ўзгартирган Муниса Ризаева, Шаҳзода Муҳаммедова сериалларда нега кўринмаяпти?

    08.12.2021, 22:31

    «Кўчадан орттирган фарзандинг сенга жазонгни беради». Саид Мухторов Камила Гимандиновани зўрлашга урингани ҳақидаги актрисанинг иддаосига муносабат билдирди (видео...

    08.12.2021, 21:32

    Бизнес оламида ўз империясига эга жаҳон юлдузлари (фото)

    08.12.2021, 19:53

    Болливуд юлдузи Катрина Каиф ўзидан 5 ёш кичик актёр Вики Каушалга турмушга чиқмоқда

    08.12.2021, 14:33

    Шаҳзода Муҳаммедова таниқли бастакор Дилором Омонуллаева туфайли унинг хонанда бўлиш орзуси армон бўлиб қолгани ҳақида гапирди (видео)

    08.12.2021, 12:48

    Жорж Клуни нима учун кунига 35 миллион доллар тўланадиган суратга олиш таклифидан воз кечгани ҳақида сўзлаб берди

    08.12.2021, 10:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.