Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қишнинг совуқ кунларида айни муддао бўлган мазали таом рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • пиёз — 2 дона;
  • сариёғ — 1 ош қошиқ;
  • картошка — 5-7 дона;
  • сабзи — 1 дона;
  • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • соя соуси — 1 ош қошиқ;
  • сув — 1-1,5 л;
  • суюқ пишлоқ — 300 г;
  • қаттиқ пишлоқ — 200 г;
  • кўкатлар;
  • қотган нон;
  • зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Картошка ва пиёзни тўғранг, сабзини қирғичдан чиқаринг.
  2. Ўсимлик ёғи ва сариёғ солинган қозонга пиёз, кейинроқ сабзи солиб қовуринг.
  3. Сoя соуси қўшиб аралаштиринг,
  4. Қозонга сув, кейин эса картошка солиб қайнатинг.
  5. Блендер билан аралаштиринг.
  6. Қирғичдан чиқарилган пишлоқни қозонга қўшинг.
  7. Суюқ пишлоқ қўшиб, блендерда аралаштиринг.
  8. Кўкатлар солиб безанг ва қотган нон қўшиб дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар