Ливан ошхонасига хос ва таъми оғизда қоладиган картошкалар — батата ҳарра тайёрлаб кўринг.
Керакли маҳсулотлар:- картошка — 900 г;
- зайтун ёғи — 3 ош қошиқ;
- саримсоқ — 7 дона;
- лайм шарбати — 1 ош қошиқ:
- қизил мурч;
- петрушка — 30 г;
- қора мурч, туз.
- Унча катта бўлмаган картошкаларни идишга солиб, устидан зайтун ёғи қуйинг.
- Устидан туз, мурч ва зираворлар сепинг.
- Яхшилаб аралаштириб, қандолат қоғози солинган лист устига солинг.
- 200 даража қизиган печда 40 дақиқа пиширинг.
- 20 дақиқадан кейин аралаштиринг.
- Зайтун ёғи солинган товага саримсоқни солиб қовуринг.
- Устидан қизил мурч, петрушка ва бошқа зираворларни солинг.
- Лайм шарбати солиб қовуришда давом этинг.
- Аралашма устига тайёр картошкаларни солиб аралаштиринг.
- Туз сепинг ва яна 1 дақиқа паст оловда ушланг.
- Мазали картошкани хантал ёки барра кўкатлар билан безатинг.
Изоҳ (0)